Тошкентда аёлини 7 йилдан бери калтаклаб келаётгани айтилган эркак қамоққа олинганди. Пойтахт ИИББ унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, жиноят ишини тергов қилиш жараёнида аёлини калтаклагани айтилган Дилмурод Д.нинг адвокати томонидан илтимоснома киритилиб, унда Дилмурод Д.нинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди, қари ота-онаси борлигини ва оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб қамоққа олиш эҳтиёт чорасини енгилроқ эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўраган.
Калтакланган аёл эса бундан норози бўлиб, ўз ҳаёти учун хавотирда эканини билдирган. Болаларини ҳам боғчадан олиб кетиб, қайтариб бермаган.
Аёлнинг сўзларига кўра, эри уни ўлдирса, ўзига ҳеч нарса қилмаслиги ва бир ойдан кейин озодликка чиқиши, бунга пулнинг кучи билан эришишини аввалроқ айтган.
Изоҳ (0)