Давоми: Жиззахда аёл ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этгани тасдиқланди
Жиззах вилоятининг Фориш туманида аёл ва унинг икки нафар фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этгани хабар берилди. Бу ҳақда «Дарё»га билдирган қўшнининг айтишича, воқеа 6 ноябрь куни маҳаллага маълум бўлган.
Туманнинг «Ойбек» маҳалласи Зафаробод кўчасида яшовчи аёл вояга етмаган икки нафар фарзанди билан ис газидан заҳарланиб, икки кун уй ичида қолиб кетган.
Раҳматлининг турмуш ўртоғи 10 кун аввал Россияга кетганди. Улар икки кун уй ичида қолган. 6 ноябрь куни воқеадан қўшнилардан бири хабар топиб, маҳалла аҳли кейин билдик, — дейди «Дарё» манбаси.Мазкур воқеа ҳақида расмий ахборот йўқ. Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига ҳозирча жавоб бермади.
Изоҳ (0)