Twitter дам олиш кунлари Ҳиндистондаги ходимларининг 90 фоиздан ортиғини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Жами 200 га яқин киши компаниянинг Нью-Деҳли, Мумбай ва Бангалордаги офисларида ишлаган.
Агентлик маълумотларига кўра, Twitter’нинг Ҳиндистондаги бўлимларида оммавий ишдан бўшатиш натижасида атиги ўнга яқин ходим қолган. 70 фоиз қисқартириш тартиби дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчилар ва муҳандисларнинг улушига тўғри келган.
Маркетинг, давлат сиёсати ва корпоратив коммуникациялар бўйича мутахассислар ҳам ишдан бўшатилган. Компания ходимларининг катта қисқартирилишидан сўнг бутун дунё бўйлаб умумий 3 700 нафарга яқин ходим ишдан бўшатилган.
Аввалроқ Twitter ишдан бўшатилган ўнлаб ходимлари билан боғланиб, қайтишни сўраётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)