Самарқанд вилояти, Тайлоқ туманидаги товуқхона кимошди савдосида сотилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга «Алоқабанк»нинг Тошкент шаҳар Миробод тумани бўлими томонидан қўйилган эди.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,58 гектар. Бинонинг майдони — 1 805 квадрат метр. Товуқхонада коммунал хизматлар мавжуд эмас.
2017—2019 йилларда қурилган дала шийпони ва товуқхона мебель жиҳозларисиз сотилган.
Аукционга қўйилган объектнинг бошланғич баҳоси 2,46 млрд сўм эди. Бугун, 4 ноябрь куни бўлиб ўтган савдода товуқхона 2,6 млрд сўмга сотилди. Ғолиб сифатида «Sam Selin Textile» хусусий корхонаси кўрсатилган.
Аввалроқ Чорвоқдаги дам олиш маскани аукционда 34 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)