Мисрнинг Red Sea Airlines авиакомпаниясига қарашли Шарм-аш-Шайх—Тошкент—Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича парвоз қилаётган Boeing 737 самолёти илк бор Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Қўниш 7 ноябрь куни Тошкент вақт билан соат 11:49 да амалга оширилди. Бортида 171 йўловчи бўлган самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Шарм-аш-Шайхдан Тошкентга мунтазам равишда чартер рейслари ҳар ҳафта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Red Sea Airlines — Шарм-аш-Шайх халқаро аэропортида жойлашган Мисрнинг чартер авиакомпанияси ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистондаги аэропортларнинг йил бошидан бери умумий фойдаси маълум бўлганди.
Изоҳ (0)