• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Кардиология маркази Германиянинг биринчи рақамли клиникаси билан ҳамкорликни бошлади

    Кардиология маркази Германиянинг нуфузли Шарите клиникаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида кадрларнинг хорижлик ҳамкасблари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

    Муассасамиз дунёнинг энг нуфузли клиникалари билан яқин алоқаларни йўлга қўйган. Хусусан, жорий йил ёш шифокорларимиз Россия, Жанубий Корея, Швейцария, Польша каби хорижий давлатларнинг етакчи кардиология шифохоналарида малака оширди. Қолаверса, Алмазов номидаги Санкт-Петербург кардиология маркази билан тузилган шартномага асосан, бир гуруҳ мутахассислар юрак-қон томир касалликларини замонавий, юқори технологик усулда даволаш бўйича тажриба орттириб қайтди.

    Бундан ташқари, шу йил Швейцариянинг Цюрих университети клиникаси профессорлари — Аҳмед Оуда ва перфузиолог Коен Вантилберг марказимизга ташриф буюриб, маҳаллий ёш кардиохирурглар билан бирга юқори технологияли жарроҳлик операцияларини амалга оширди. Ташриф давомида муассасамизга «ЭуроAsia Heart» фонди томонидан қиймати 1 миллион евролик ускуналар беғараз ёрдам сифатида топширилди, — дейди марказ директори Хуршид Фозилов.

    Германиянинг Шарите клиникаси дунёдаги нуфузли шифохоналардан бири бўлиб, ўз мамлакатининг энг яхши тиббиёт муассасалари рейтингида 1-ўринни банд этган. Шунингдек, у амалиётчи шифокорлар ва илмий ходимларни ўқитиш, замонавий диагностика ва ўта мураккаб клиник ҳолатларни даволашда бой тажрибага эга. Эътиборли жиҳати, Германиядаги тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофотини олган олимларнинг аксарияти айнан шу клиникада таҳсил олган ва фаолият юритган.

    Республика кардиология маркази мазкур нуфузли клиника билан мутахассислар малакасини ошириш ва маҳорат дарсларини ташкил этиш бўйича ўзаро келишувга эришди. Бу эса Ўзбекистонда кардиология соҳасини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

    Бундан ташқари, 2022 йил Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган Европа кардиологлар ассоциациясининг навбатдаги конгрессида муассасанинг 14 нафар мутахассиси Ўзбекистонда мазкур соҳада эришилган ютуқлари ҳақидаги илмий маърузалари билан иштирок этди.

    Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида беморларга тўғри ташхис қўйиш, даволаш, бир сўз билан айтганда, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун 115 нафар етук ва малакали шифокор, хусусан, 1 нафар академик, 5 нафар нафар профессор, 18 нафар тиббиёт фанлари доктори, 30 нафар тиббиёт фанлари номзоди ва 39 нафар олий тоифали шифокор самарали меҳнат қилмоқда.

    07.11.2022, 23:41   Изоҳ (0)   14796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 млн доллар ва 350 млрд сўм ажратилади

    07.11.2022, 23:18

    «Дарё» кундалигида 7 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    07.11.2022, 22:34

    Олий таълим вазирлиги Самарқандда саммит сабаб талабаларга таътил берилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    07.11.2022, 21:54

    «Ҳисоботларнинг ҳаммаси гўзал. Лекин ҳар йили муаммо юз берса, авария ҳолати бўлгандай югуриб юришади». Бобур Расулев газ, электр ва йўл муаммолари ҳақида гапирди

    07.11.2022, 21:46

    «Биз жавобгар эмасмиз, бошқа жойга мурожаат қилинг, дейишади» — Бобур Расулев муаммолар ташкилотлар орасида сансалор бўлиши ҳақида

    07.11.2022, 21:11

    Тошкент метрополитенида носозлик: «Олмазор»—Сергели йўли оралиғида ҳаракат бир томонлама чекланди (видео)

    07.11.2022, 21:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

    Дунё | 25 июн, 21:25

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15

    Эмомали Раҳмон Тожикистон президентлигига қандай келган?

    Дунё | 25 июн, 20:05

    Тошкентда кўплаб автобус йўналишларининг қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:50

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.