Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 15-турида «Челси» ва «Арсенал» жамоалари 6 ноябрь, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 63-дақиқада Габриэль Магаляес «Арсенал»ни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Мазкур ғалаба орқали Микель Артета жамоасининг очколари 34 тага етди ва «канонирлар» ҳамон мусобақа пешқадамлигини сақлаб турибди. «Челси» эса 21 очко билан 7-поғонани банд этган.
АПЛ
15-тур баҳси
6 ноябрь, якшанба
«Челси» — «Арсенал» 0:1
Гол: 0:1 – 63 Габриэль.«Челси»: Менди, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Чалоба, Кукурелья, Жоржиньо, Лофтус-Чик (Ковачич, 78), Маунт (Пулишич, 78), Ҳаверц (Галлаҳер, 64), Обамеянг (Броя, 64), Стерлинг.
«Арсенал»: Рэмсдейл, Уайт, Габриэль, Салиба, Зинченко (Тирни, 78), Жака, Парти, Эдегор (ан-Ненни, 87), Сака, Габриэль Жезус, Мартинелли.
Огоҳлантиришлар: Обамеянг (27), Сака (42), Аспиликуэта (51), Чалоба (60), Уайт (80), Галлаҳер (85), Стерлинг (89).
Изоҳ (0)