БААнинг Абу-Даби шаҳрида 5 ноябрь тунида бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Мусобақанинг марказий жанги ярим оғир вазн тоифасида WBA чемпиони Дмитрий Бивол (21-0-0, 11 КО) ва Мексика вакили Хилберто Рамирес (44-1-0, 30 КО) ўртасида кечди.
Жанг тўлиқ, 12 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Биволнинг ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа россиялик боксчи фаолиятидаги 21-ғалабасини қўлга киритди. Рамирес эса илк бор мағлубиятга учради.
Изоҳ (0)