Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинада молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар туфайли, 1,3 мингта Starlink терминаллари ишлашдан тўхтади, бу Украина қуролли кучлари учун «улкан муаммо»га айланди», деб хабар бермоқда CNN ўз манбаларига таяниб.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Терминаллар ўтган ҳафта бошида, 24 октябрь куни ўчирилган, уларни Киев март ойида сотиб олганди. CNN маълумотларига кўра, SpaceX ҳар битта Starlink терминали фаолияти учун бир ойда 2,5 минг доллардан олган, натижада сентябрга келиб, умумий харажатлар 20 миллион долларгача ўсган, Киевнинг бундай чиқимларга қурби етмаган.

Украина қуролли кучлари томонидан фойдаланиладиган Starlink терминалларининг аниқ сони номаълум, бироқ ишлашдан тўхтаган терминаллар уларнинг катта қисмини ташкил этади, деб ёзади CNN. Телеканал эслатишича, июль ойида Украина Мудофаа вазирлиги SpaceX раҳбари Илон Маскдан кўпроқ терминаллар тақдим этишни сўраган, ўша вақтда ҳарбийлар 4 минг дона қурилмадан фойдаланиши айтилган эди.

Терминаллар ўчириб қўйилишидан аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги британиялик ҳамкасбларидан қурилмалардан фойдаланганлик учун 3,25 миллион доллар миқдорида бир ойлик ҳисобни тўлаб беришни сўраган. Лондон терминаллар узилиб қолишидан хавотирланиб, оқибатларни минималлаштириш учун қурилмаларнинг бир партияси алмаштирилган. CNN’нинг британиялик мансабдорлар орасидаги манбаси айтишича, Британия ҳукумати Украинанинг ҳарбий таъминоти масаласи устунроқ, деган қарорга келган.

«Биз украиналик ҳарбийлар учун бевосита тактик аҳамиятга эга бўлган бир қатор терминалларни қўллаб-қувватлаяпмиз», — деди у ва Starlink терминалларини Украина қуролли кучлари учун «жуда муҳим» деб атади.

Пентагондаги манбага кўра, Маскнинг уларнинг ишлашини ўзи таъминламоқчи экани ҳақидаги гапларига қарамай, SpaceX билан терминаллар ишини молиялаштириш масаласида музокаралар давом этмоқда. Вашингтон терминаллар учун тўлаш ниятида.

Россия қўшинлари Украинага киритилганидан кейин, SpaceX компанияси мамлакат ҳукуматига қарийб 25 мингта Starlink терминалларини тақдим этган. Улар дронларни бошқариш, разведка маълумотларини олиш ва хавфсиз тармоқлар бўлмаган ҳудудларда бир-бири билан мулоқот қилиш имконини беради. Терминаллар, шунингдек, Украина фуқароларини ҳам интернет билан таъминлайди.

SpaceX куз бошида Пентагондан Украинада Starlink’ни молиялаштиришни ўз зиммасига олишни сўраган, Маск харажатларни ойига 20 миллион долларга баҳолаган. Шундан кейин АҚШ президенти маъмурияти иттифоқдошлар билан Украинани сунъий йўлдош алоқаси билан таъминлаш масаласини муҳокама қилаётганини билдирган. Бироқ октябрь ўрталарида бизнесмен Украинада алоқани бепул таъминлашга ваъда берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)