Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиши тугалланмаган бино кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Лот аукционга «Ипотека банк» томонидан жойлаштирилган. 4 қаватдан иборат бино тўлиқ сотувга қўйилмоқда. Унинг қурилиши тугалланмагани учун хоналари сони номаълум. 

Ер участкасининг умумий майдони — 0,11 гектар. Бинонинг майдони — 2 581 квадрат метр. Бинода коммунал хизматлар йўлга қўйилмаган.

Аукционга қўйилган иншоотнинг бошланғич баҳоси — 28,7 млрд сўм. Аризалар 1 декабрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Аввалроқ Тошкентда Ҳамид Олимжон майдонидаги савдо дўкони аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда Cobalt юк машинасига урилиши оқибатида 4 киши вафот этди
Маҳаллий
Жиззахда севган қизининг яланғоч суратларини Telegram’да тарқатмаслик учун 800 доллар сўраган йигит ушланди
Шоу-бизнес
Том Ҳолланд актёрлик ишида танаффус эълон қилди