• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    "Дарсликдаги ғоялар болани тенглик ва эркинликка ўргатади" — Ўзбекистонда фин тажрибасини ўрганиш бошланди

    Хабарингиз бор, Финляндия таълим методикаларига асосланган таълимни юртимиз умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий этиб бориш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

    4 ноябрдан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларининг мазкур тажрибаларда иштирок этиш истагини билдирган 14 та мактабнинг 139 нафар бошланғич синф ўқитувчилари учун малака ошириш курслари бошланди.

    Мана шу курсларда қатнашаётган ўқитувчилардан бири биринчи дарсдан олган хулосалари билан ўртоқлашди.

    Фин дарсликлари ҳажман енгил, дизайни креатив. Дарсликлар ёдлатишга эмас, боладаги ижодкорлик ва фантазияни ишлатишга йўналтирилган.

    Қандай қилиб?

    Фин дарсликлари совет ва мустақиллик йилларида ёндашилган методика — оддийдан мураккабга деган тушунчаларни парчалаб ташлаган. Ҳар бир бола ўзлаштириши учун қулай бўлган методика, яъни мураккабдан оддийга қараб тузилган. Фин дарсликлари уч хил турдаги(тез ўзлаштирувчи, ўртача тезликда ўзлаштирувчи ва секин ўзлаштирувчилар)ўқувчиларга мос — мураккаб топшириқдан сўнг яна 4 та осон топшириқ берган. Бола ўша мураккаб тушунчани ечимини топаман деб изланади, ўз устида ишлайди. Изланиш ва ўз устида ишлаш жараёнида ижодкорлик туйғусини ҳис қилади, миясига ғоялар, фикрлар кела бошлайди, таҳлиллайди, тушунади ва ўзлаштиради.

    Дарсликдаги ғоялар болани тенглик ва эркинликка ўргатади. Биз форма кийдириб ҳаммани тенг қилмоқчи бўлган бўлсак,фин дарсликлари онгни тенг қилади, ҳар бир инсонга шахс сифатида қарашга ўргатади. Ҳаётда табақаланиш бўлишига йўл қўймайдиган инсонларни тарбиялай олади.

    Миллийлигимиз-чи?

    Бизга минг йиллардан бери сингдирилган нотўғри тарбия туфайли эркин фикрлаш тугул, ўзимизга ишончимиз бўлмаган, ҳамма ишга, янгиликка қўрқув билан ёндашганмиз.(Ҳозир ҳам ўқитувчиларда қўрқувни сездим). Бешикдан қабргача илм излашимизда бизга халақит қиладиган жиҳатлар кўп бўлган.Янгиликларга мослашолмасдан ғиншимаслиги керак, бола эркинлигини кўтара олишимиз керак. Биз таълим системасида анча орқада қолиб кетган бўлсак ҳам ушбу дарсликларда миллийлик йўқолмаган, илм-фанга тааллуқли, бизга керакли жойлари олинган.

    Узатувчилар уни қабул қилувчига тўғри етказа оладими?

    Ҳаммани шу савол қийнайди ва қўрқитади,чунки чет элларда қилинган ислоҳотлар бизга қўлланилганда дабдаласи чиқиб кетган кўпинча. Жараён бошланган сўнг ўқитувчи сифатида бағрикенг бўлиб, босим остидан чиқишимиз шарт. Келажакда ҳар бир жабҳада тенглик бўлишини истасак қабул қиламиз. Болаларимиз ақл борасида, шахсий фикр борасида чет эл болаларидан ортда қолиб кетгани ҳақиқат, бизга шуям бўлаверади десак яна минг йил шунақа яшаймиз. Бўғизлаш, синдириш, рамкага солиш қон-қонимизга сингган, ўшаниям парчалаб ташлаб ўзи ютиб чиқадиган болалар ҳам бор, лекин улар саноқли. Фин дарсликлари қўрқувларни парчалаб ташлайди, борига шукр қилишга ўргатмайди. Бу эски одамларга қаттиқ ботиши мумкин. Ўқитувчи дарсликни қўлига олдими тушуниб кетаверади, қизиқиб кетади, уни камера билан кузатиш шартмас шундоқ ҳам тик оёқда дарс ўтиб қизиқиб кетади.

    Болалар қандай қабул қиляпти?

    Америкада ўсган ўзбек бола 2-синфда ота-онаси билан Ўзбекистонга кўчиб келган. 5 та тилни билади, дунёқарашга эга, унга бизни дарсларимиз умуман қизиқмас. 5 тил билишини ўзига ҳавас қиламиз-ку, аммо унинг эркинлиги, "бу менга ёқмади, буни бажармайман" дейишини қабул қилишга биз ҳали ўрганмаганмиз. Ким бизга қарши чиқса ундан душман ясаб оламиз. Бу бошқа мавзу, хуллас, чет элда болалар шунақа ўқитилади ва фин дарсликлари тажриба-синов мактабларида ҳозир тажрибадан ўтаётганда болаларда қизиқиш ўта юқори бўлган, олдинги ва ҳозирги янги авлод дарсликларини ичига ўқитувчи ҳам бола ҳам киролмаган бўлса бунда дарслик болани ўзига оҳанграбодек тортган. Бошланғичда бир мавзу бир кунда ҳамма фанга боғлиқ ва бу кунига 4-5 марта такрорлаш дегани, болалар 1 ойлик мавзуни 1 ҳафтада ўзлаштиришган(ўзлари уйда бажарган).

    Жўжани кузда санаймиз дейишга ҳожат йўқ,бир кундаёқ бола фин дарсликларидан нимадир ўрганади, бола дунёқараши ўзгараётганини тез ҳис қиласиз, устозлар эса дарс бериш жараёнида чарчамайди. Синфда 2-5 та бола аълочи бўлиб қолганлар мавзуларни тушунмай жим ўтирмайди, дарслик ҳамма болаларни ўзлаштиришига ва фикрлашига ёрдам беради".

    05.11.2022, 14:16   Изоҳ (0)   9080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ халқаро ташкилотлар билан 507,4 млн доллар қийматида шартномалар имзолади

    05.11.2022, 13:50

    Ўзбекистондаги 8 та туман солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди

    05.11.2022, 13:20

    Андижонда 3 фуқарони 38 минг доллар эвазига Кореяга юборишни ваъда қилганлар ушланди

    05.11.2022, 12:16

    Ўзбекистонда энди иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланади

    05.11.2022, 11:53

    Жиззахда фуқаро суғориладиган ер майдонини ноқонуний тарзда 14 млн сўмга сотиб юборди

    05.11.2022, 11:29

    Самарқандда саммит сабабли қолдирилган дарслар қайси кунлар ҳисобидан тўлдирилиши маълум қилинди

    05.11.2022, 11:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон нега Осиёнинг энг қиммат терма жамоасига айланди?

    Спорт | 21 июл, 13:05

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00

    “Ўзгидромет” 22 июлда неча даража иссиқ бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:54

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.