Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги 8 та туман солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, тегишли ҳужжат билан Тошкент шаҳрининг Миробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Ҳабибулла Иномов; Бухоро вилоятининг Пешку тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Мақсуджон Равшанов тайинланди.

Қашқадарёнинг

  • Қамаши тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Сарвар Очилов;
  • Шаҳрисабз тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Анвар Йўлдошев;
  • Касби тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Жасурбек Чўлиев тайинланди;
Сурхондарёнинг Жарқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимини Раҳматилла Саттаров, Қизириқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимини Исмоил Абдуллаев эгаллади.

Хоразмнинг Хазорасп тумани давлат солиқ инспекциясига Дилшод Матёқубов бошлиқ бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Украина Қримни қайтаришга уринса, Россия ядро қуролидан фойдаланиши мумкин” — Медведев
Спорт
“Навбаҳор”га қарши ўйинда “Пахтакор” дарвозаси томон иккита пенальти белгилаган Вадим Агишев 6 та ўйинга четлатилди 
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда сўнгги олти йилда аҳолининг интернетдан фойдаланиш имкони икки баробар кўпайди