Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия Ғарб намунасидаги танкларни Украинага етказиб беришга қарор қилса, АҚШ бунга қаршилик қилмайди, чунки Киевда уларга эҳтиёж бор. Бу ҳақда Америка давлат котиби Энтони Блинкен Германиянинг Мюнстер шаҳридаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Журналистлардан бири Блинкенга Германияда юзлаб зирҳли ҳарбий машиналар ва танклар борлигини, аммо канцлер Олаф Шольц «ўзгариб бораётган сабаблар»га кўра уларни Киевга беришдан бош тортаётганини айтди. Берлин Ғарбда ишлаб чиқарилган танкларни юбормаётганига сабаб — АҚШ ҳам уларни юбормаяпти, деди журналист.

«Танклар масаласига келсак: бизда қаршилик йўқ. Аслида биз уларни етказиб беришга қарор қилган ҳар қандай мамлакатни қўллаб-қувватлаймиз», — дея жавоб берди Блинкен.

Ҳар бир мамлакат Украинани қай тарзда қўллаб-қувватлашни ўзи ҳал қилади, АҚШ унга ҳақиқатда нима зарурлигини ва нимани самарали қўллай олишини диққат билан кузатмоқда, дея давом этди давлат котиби. Шу билан бирга, Блинкен таъкидлашича, Киевга қурол етказиб бериш масаласини Ғарб мамлакатлари Рамштайн базасидаги учрашувлари чоғида биргаликда кўриб чиқади.

Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт 18 сентябрь куни мамлакат Украинага Ғарб нусхасидаги жанговар танкларни юбормаслигини, чунки ғарблик шерикларсиз, якка ўзи иш тутишни истамаслигини айтганди.

Германия канцлери Олаф Шольц бу мавзуда гапирар экан: «Бу жуда хавфли уруш. Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз. Биз буни НАТО ва Россия ўртасидаги урушга олиб келмайдиган тарзда амалга оширмоқдамиз, акс ҳолда бу фалокатли бўларди», — деган эди.

Зеленский эса Германия Украинага ҳарбий техникани, шу жумладан, Қуролли кучлар учун зарур бўлган танкларни етказиб бериш ҳақидаги қарорларни мустақил қабул қилиши кераклигини айтганди.

«Агар бизга (танк ва зирҳли техникани) беришни истамасангиз, хафа бўлиш йўқ, сиз мустақил давлатсиз — бермасангиз, берманг, лекин аввал Америка берсин, кейин Германия, ундан кейин Польша беради, деманг. Керакмас. Ҳамма ўзи учун жавоб берсин», — деган эди Украина президенти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди