Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнат таътилининг энг кам муддати 21 календарь куни этиб белгиланди.

Қуйи палата матбуот хизматининг хабар қилишича, унда ходимлар йиллик асосий таътили муддати давомийлиги кўпайтирилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди. Амалдаги Меҳнат кодексига асосан, йиллик асосий таътил муддати 15  иш кунини ташкил этади. Янги тартибга биноан, йиллик асосий меҳнат таътили давомийлиги энг кам муддати 21 календарь куни этиб белгиланди ва халқаро стандартга мувофиқлаштирилди.

Кодексда бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби нормалар ҳам ўз ифодасини топган.

Ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояга муҳтож ишчилар айрим тоифалари — аёллар ва оилавий мажбуриятларни бажариш билан шуғулланадиган шахслар, 18 ёшга тўлмаган ишчилар, ногиронлар, ўриндошлик асосида ишловчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар меҳнатини тартибга солиш ўзига хос хусусиятлари ҳам акс этган.

Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғуруққача) парваришлаш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунларни бериши лозим бўлади. Ходим иш стажига қараб ишдан бўшатиш нафақасини табақалаштириш ва бунда айнан ушбу ташкилотда ишлаган муддатини инобатга олиш назарда тутилди.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар