Тошкент вилояти Пискент тумани прокурор ёрдамчиси пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда прокурор ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 1500 долларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)