Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун 2 ноябрь куни президент томонидан имзоланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қонунга кўра, географик объектларга жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга йўл қўйилди.

Бунда Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин президентининг қарорига асосан ҳамда қоида тариқасида номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.

Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.

Таклифлар келиб тушганидан кейин муҳокама қилиш учун уларни 5 иш кунида тегишли органлар ўзларининг расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

Шунингдек, таклифлар муҳокамаси улар эълон қилинган санадан эътиборан 15 кундан кам бўлмаслиги керак.

2020 йилда бош вазир Абдулла Арипов қишлоқ ва маҳаллаларнинг мантиқсиз номларини танқид қилганди. «Гап маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий комиссияларнинг ‘етар, энди бу номни ўзгартирамиз’ деб, амалий ҳаракатни бошлашида қолган. Жойларни номлаш нозик масала. Бунга жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Бу соҳада қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши лозим. Маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик шарт ва зарур. Одамларнинг исмлари билан, шунингдек, тарихий воқеалар шарафига номлаш ва қайта номлаш соҳасида белгиланган чекловларга риоя қилинишини таъминлашимиз лозим бўлади», — деган эди Абдулла Арипов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар