Хоразм вилояти Шовот туманидаги 1-сонли спорт мактабида талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Шовот туманидаги 1-сонли спорт мактаби масъул шахслари 2019 йил 1 июндан 2022 йил 1 сентябрга қадар мактабнинг спортчи-ўқувчилари юқори натижаларга эришгани юзасидан диплом ва баённомаларни расмийлаштириш орқали раҳбар, инструктор-методист, тренер-ўқитувчи — жами 14 нафар ходимга 361,9 миллион сўм ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)