Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter’нинг янги эгаси, миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини верификация белгиси учун пул тўлашга мажбурламоқчи. Бу ҳақда The Verge режалар ва ички ёзишмалардан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Аввалроқ Маскнинг ойлик верификация белгиси тўловини жорий этиш режалари ҳақида журналист Кейси Нютон ўзининг Platformer почта рўйхатида хабар берган эди.

Нашрнинг ёзишича, Маск 2021 йил июнь ойида тақдим этилган пуллик Twitter Blue обунасини қимматроқ версияга алмаштирмоқчи.

Twitter Blue фойдаланувчиларга твитларни таҳрирлаш каби эксклюзив функциялардан фойдаланиш имконини беради. Янги обуна ойига 19,99 доллар туради. Тасдиқланган фойдаланувчиларга обуна учун тўлашга 90 кун берилади.

Абонентлар верификация белгиларидан ташқари қўшимча функцияларни оладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Нашрнинг ёзишича, Маск янги функция устида ишлаётган дастурчиларга ультиматум қўйган: улар 7 ноябргача инновацияни чиқаришлари керак, акс ҳолда улар компаниядан бўшатилади.

Маълумотларга кўра, Илон Маск ҳозирча бу маълумотларга изоҳ бермаган.

Аввалроқ Илон Маск Twitter’нинг ишдан бўшатилган уч нафар раҳбарига салкам 200 миллион доллар тўлаши кераклиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди