Қозоғистон ва Ўзбекистон савдо ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олди, яқинда бўлиб ўтган музокараларда Қозоғистон товарларининг экспорти ва транзити бўйича қатор қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизматига таяниб, «ЭлДала.кз» хабар бермоқда.
Хусусан, Қозоғистон ем-хашак экинлари, озуқа, тухум транзитига рухсатнома бериш муддатларини қисқартириш масаласи бўйича ижобий қарор қабул қилинди.
Томонлар Қозоғистон картошкасини Ўзбекистон томонининг ихтисослашган компаниялари орқали экспорт қилиш бўйича ҳам келишиб олди.
Қозоғистон цивилизациялашган шартларда 500 минг тоннагача картошка экспорт қилишга тайёрлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга қозоқ олма етказиб бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилади.
Тегишли идоралар фитосанитария ҳужжатларининг электрон тизимларини интеграциялаш масаласини ишлаб чиқади.
Аввалроқ Покистон Ўзбекистонга картошка етказиб берувчи асосий давлатга айлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)