• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қора шоколад, саримсоқ ва спорт: юқори қон босимини пасайтиришнинг 17 та синалган усули

    Гипертония маълум сабабларга кўра «овозсиз қотил» деб аталади: у кўпинча симптомларсиз кечади, аммо юрак-қон томир касалликлари ва инсульт учун катта хавф ҳисобланади. Бугунги кунда юқори қон босими ҳар учинчи одамда учраши мумкин, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Босим қандай ўлчанади ва қачон юқори ҳисобланади?

    Қон босими симобли миллиметрлар билан ўлчанади ва одатда юқори ва пастки иккита рақам билан белгиланади:

    • систолик босим. Юқори рақам юрак қонни ҳайдаганда қанча босим ҳосил қилишини кўрсатади.
    • диастолик босим. Пастки рақам юрак тинч ҳолатда бўлганда, томирлардаги босимни кўрсатади.
    Қон босими рақамлари юракнинг қанчалик яхши ишлаётганини ва қон томирларининг қон оқимига қанчалик қаршилик кўрсатишини англатади. 120/80 мм Ҳг рақамлари меъёр ҳисобланади. Бундан юқориси хавфли саналади. Аммо турмуш тарзини ўзгартириш орқали қон босимини камайтириш мумкин.

    Жисмоний фаолиятни ошириш ва кўпроқ машқ қилиш

    2013 йилда олимлар қизиқарли тадқиқот ўтказди. Унда фаол бўлмаган кекса одамлар иштирок этди ва уларнинг аэробик машғулотлар билан шуғулланганлари қон босимини 4-5 миллиметрга камайтирди. Бу натижани кўплаб дориларнинг таъсири билан солиштириш мумкин. Аэробик машқлар юрак уриш тезлигини оширади, бу юракни аста-секин машқ қилдиради ва томирларга босимни камайтиради. Тавсия этилган миқдор ҳафтада 3-4 марта 40 дақиқани ташкил этади.

    Ортиқча вазнни камайтириш

    Агар ортиқча вазнга эга бўлсангиз, ҳатто 2-5 килограммни йўқотиш ҳам қон босимини пасайтириши мумкин. Қўшимчасига соғлиқ учун бошқа хавфлар ҳам камаяди.

    Шакар ва углеводларни камайтириш

    Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шакар ва тозаланган углеводларни чеклаш нафақат вазн йўқотишга ёрдам беради, балки қон босимини ҳам пасайтиради. Олимлар кам углеводли рацион туфайли босим 4-6 миллиметрга камайганини аниқлади.

    Кўпроқ калий ва камроқ натрий истеъмол қилиш

    Калийга бой, аммо натрийсиз парҳез қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Калий икки баробар тузнинг организмга таъсирини қоплайди ва қон томирларида зўриқишни камайтиради. Аммо эҳтиёт бўлиш лозим, кўп миқдорда калий буйрак касаллиги бўлган одамлар учун хавфли бўлиши мумкин.

    Қайта ишланган маҳсулотни камроқ истеъмол қилиш

    Организмга туз кўпроқ қайта ишланган маҳсулот ва тайёр овқатлардан келади. Шунинг учун қайта ишланган озиқ-овқат истеъмолини камайтириш тавсия этилади. Бу орқали организмга туз, шакар ва бошқа зарарли моддаларни кириб келишининг олдини олиш мумкин.

    Чекишни ташлаш

    Чекишни ташлаш нафақат гипертония учун фойдали, балки бутун организмнинг ҳолатини яхшилайди. Чекишнинг узоқ муддатли таъсири ҳам хавфлидир — тамаки таркибида мавжуд бўлган моддалар қон томирлари деворларига шикаст етказиш орқали қон босимини ошириши, яллиғланиш, томирларнинг торайиши ва қон қотиб қолишини келтириб чиқариши мумкин.

    Стрессни камайтириш

    Ишда стресс, уйдаги ташвишлар интернетдаги қўрқинчли янгиликларни ўқиш кучли асабийликка олиб келади. Стресс бўлган жойда эса юрак-қон томир тизимига зарар етади. Стресс билан курашишнинг турли усуллари мавжуд, шунинг учун мос келадиган нарсани топиш керак. Эҳтимол, бу чуқур нафас олиш, юриш, ўқиш ёки комедияларни томоша қилиш бўлиши мумкин.

    Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар куни мусиқа тинглаш юқори қон босими кўрсаткичларини пасайтиради ва мунтазам саунадан фойдаланиш юрак-қон томир касалликларидан ўлимни камайтиради.

    Медитация ёки ёга билан шуғулланиш

    Медитация стрессни камайтиришдаги самарадорлиги фан томонидан тасдиқланган. Ушбу усулларни жисмоний машқлар билан бирлаштирган ёга ҳам юқори қон босимини пасайтириш учун жуда яхши. Олимлар ёгани мунтазам равишда бажариш қон босимини туширишини исботлади. Нафас назорати ва медитация қўшилиши билан фойдали натижалар деярли икки баравар кўпайди.

    Қора шоколад истеъмол қилиш

    Қора шоколад ҳақиқатан ҳам қон босимини пасайтиради. Фақатгина унда 60 дан 70 фоизгача какао бўлиши керак ва тавсия этилган миқдор кунига 1-2 донани ташкил этади. Қора шоколад қон томирларини кенгайтириш ва бўшаштиришга ёрдам беради.

    Доривор гиёҳларни синаб кўриш

    Гипертонияни назорат қилишда ўсимлик препаратлари жуда самарали бўлиши мумкин. Аммо эҳтиёт бўлиш ва улардан фойдаланишни шифокор билан муҳокама қилишни унутмаслик лозим, шунда қабул қилинаётган бошқа дорилар билан муаммо юзага келмайди.

    Тўғри ухлаш

    Қон босими одатда уйқу пайтида пасаяди ва агар етарлича ухланмаса, қон томирлари дам олиш учун вақт топа олмайди. Шунинг учун уйқусизликка учраган одамлар кўпинча гипертонияга эга. Кўп ухлаш ҳам жуда кам уйқу каби ёмон, шунинг учун 7 дан 9 соатгача ухлаш керак. Олимлар кунига 5 соатдан камроқ мунтазам уйқу келажакда артериал гипертония ривожланиш хавфини жуда жиддий равишда оширишини аниқлади.

    Саримсоқ истеъмол қилиш

    Саримсоқ қон босимини пасайтириш учун жуда яхши маҳсулот. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, саримсоқни севувчилар систолик қон босими 12 мм га, диастолик қон босими эса 6 миллиметрга паст бўлган. Албатта, бу ҳеч қандай дори-дармонсиз ажойиб натижа.

    Рационингизга кўпроқ соғлом оқсил қўшиш

    Узоқ муддатли тадқиқот шуни кўрсатдики, кўпроқ оқсил истеъмол қиладиган одамларда гипертония хавфи паст бўлади. Кунига тахминан 100 грамм оқсил истеъмол қилганларда хавф 40 фоизга, клетчаткани рационга қўшганларда эса 60 фоизга кам бўлган. Бироқ юқори оқсилли парҳез ҳамма учун мос эмас. Буйрак касаллиги мавжуд инсонлар аввал шифокор билан ўзгаришларни муҳокама қилиши зарур.

    Спиртли ичимликлар ичмаслик

    Спиртли ичимликлар, ҳатто гипертония бўлмаганларда ҳам қон босимини ошириши мумкин. Ҳар 10 грамм спиртли ичимлик босимни 1 ммга оширади.

    Кофеинни камайтириш лозим

    Кофеин қон босимини оширади, аммо бу таъсир вақтинчалик ва ҳамма ҳам бир хил таъсирга эга эмас. Баъзи одамлар кофеинга бошқаларга қараганда кўпроқ сезгир. Уларга қаҳва, аччиқ чой ва бошқа кофеинли ичимликлар истеъмолини камайтириш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Қон босими паст бўлишининг сабаби нима?
    • Қанча хоҳласангиз, шунча истеъмол қилинг: олма, тухум ва иштаҳани бўғувчи бошқа маҳсулотлар
    • Рационга киритиш тавсия этилади: нутрициолог рухга бой машулотлар номини маълум қилди

    30.10.2022, 19:48   Изоҳ (0)   20721
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Доимий стресс, нотинч уйқу ва бош оғриғига сабаб бўладиган бошқа зарарли одатлар

    30.10.2022, 14:29

    Чақалоқни кесарча кесиш ва табиий йўл билан дунёга келтиришнинг кўпчилик билмайдиган фарқлари

    30.10.2022, 09:53

    Пишлоқ, тухум ва B12 витаминини ўз ичига олган бошқа маҳсулотлар

    29.10.2022, 13:19

    Қанча хоҳласангиз, шунча истеъмол қилинг: олма, тухум ва иштаҳани бўғувчи бошқа маҳсулотлар

    29.10.2022, 11:45

    Рационга киритиш тавсия этилади: нутрициолог рухга бой машулотлар номини маълум қилди

    28.10.2022, 20:57

    Қандли диабетнинг билиб қўйиш муҳим бўлган 9 та белгиси

    28.10.2022, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда сайловда овоз бериш ёши 16 га туширилади

    Дунё | 18 июл, 14:05

    Ўтирувчи ҳаёт тарзи асрида умуртқа поғонасини қандай асраш мумкин? Нэйрожарроҳ маслаҳатлари

    Маслаҳатлар | 18 июл, 13:45

    Андижонда трансформатор чақнаши оқибатида 4 ёшли қизчанинг юзи куйиб кетди  

    Ўзбекистон | 18 июл, 13:40

    Сибир ўзбекларнинг тарихий ватани эканини айтган депутат мандатидан воз кечди

    Дунё | 18 июл, 13:35

    Депрессияга қарши оддий ва арзон воситалар аниқланди

    Илм-фан | 18 июл, 13:30

    АПЛ ўйинлари 2030 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида қайси телеканалда намойиш этилиши маълум бўлди

    Спорт | 18 июл, 13:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.