• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССР тарихидаги даҳшатли денгиз ҳалокати, Хитойда якунланган «Бир оила — бир бола» сиёсати ва сайёрадаги энг кекса астронавт. Кун хронологиясида 29 октябрь

    28 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан 800 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган «Новороссийск» кемаси, Хитойда якунланган «Бир оила — бир бола» сиёсати ва энг кекса астронавтга оид фактлар ўрин олган.

    СССР тарихидаги энг даҳшатли денгиз ҳалокати

    1955 йил 29 октябрь кечаси СССР тарихидаги энг даҳшатли денгиз ҳалокатларидан бири содир бўлганди. Севастопол кўрфазида юз берган портлаш оқибатида «Новороссийск» линкори (линия кемаси) чўкиб кетган. Фожиа оқибатида 829 киши, жумладан, бошқа кемалар эскадаси денгизчилари ҳам ҳалок бўлган. Узоқ йиллар давомида «Новороссийск»нинг чўкишига немис миналар, италиялик десантлар ва совет адмиралига қарши партия фитнаси каби важлар кўриб чиқилган, аммо линкор ҳалокатининг аниқ сабаби ҳозирга қадар маълум эмас.

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    28 октябрь куни Қора денгиз флотининг флагмани «Новороссийск» Севастопол кўрфазига қайтаётган эди. Линкор жамоасининг кайфияти юқори ва байрамона бўлган: кема жанговар ўтишлар ва ўқув машқларини муваффақиятли якунлаган.

    Жамоанинг кўплаб аъзолари яхши хизмати учун таътилга чиқиши керак эди. Кечга бориб кема ўз дислокациясига етиб борган ва лангарни ташлаган — бироқ белгиланган нуқтадан ярим корпусга ўтиб кетган. Бу флагман капитани вазифасини бажарувчи — катта ёрдамчи, 2-ранг капитани Григорий Хуршудовнинг хатоси билан юз берган. Умуман олганда мазкур ҳолат ҳеч қандай жиддий оқибатларни юзага келтирмаган. Кема ўз жойига ўрнашиши билан командир Хуршудов ва катта муҳандис бошчилигидаги офицерларнинг бир қисми қирғоққа чиққан.

    Экипажга дам олиш буюрилган: тинч денгизда ҳеч қандай хавф кузатилмаган. Бироқ тунги соат 01:30 да кема қўнғироғи жаранг сочган. Бир дақиқа ўтмай, «Новороссийск»да кучли портлаш содир бўлган — у ҳатто Қримдаги сейсмографлар томонидан қайд этилган ҳам. Кейинроқ аниқланишича, портлаш оқибатида кемада 150 метр квадратли ёриқ пайдо бўлган.

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    Портлаш оқибатида 250 га яқин одам ҳатто уйғонишга ҳам улгурмай ҳалок бўлган. Тирик қолган денгизчилар зўрға ўзига келиб, кемадан қочишга тушган. Кема қийшайган. Кема борти енгил металлдан ишлангани фожианинг дастлабки дақиқалариданоқ вазиятни қийинлаштирган. Бундай муҳандислик ечимдан шундоқ ҳам оғир артиллерия қалъасининг вазнини камайтириш мақсадида фойдаланилган.

    Содир бўлаётган воқеани Севастополнинг юзлаб аҳолиси қирғоқдан кузатиб турган ва «тревога» бўйича кўтарилган денгизчилар ёрдамга шошган. Бироқ ёрдамга келганларнинг аксарияти ўзи билан ёнғинни ўчириш воситаларини олиб келган, уларга эса сувни чиқариб ташлайдиган насослар керак эди. Линкордаги авариявий ҳолатларга мўлжалланган бешта насоснинг фақат иккитаси ишлаши кейинроқ маълум бўлган.

    Соат 02:00 ларда кема бортига Қора денгиз флотининг бош қўмондони вице-адмирал Виктор Пархоменко штабнинг юқори мартабали офицерлари билан кўтарилган. Аммо у қўмондонлик пунктига қадар етиб бормаган. Машҳур адмирал линкорнинг юқори палубасида 800 денгизчини тўплаган.

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    «Новороссийск» офицерлари етказилган шикастга қарамай, кемани қутқариш мумкин деб ҳисоблаган. Уларда кемани саёзликка чиқариш ғояси пайдо бўлган. Машина бўлмасидаги жамоа тайёр эди — барча топшириқни кутган, бироқ у барибир берилмаган. Бунинг ўрнига вице-адмирал Пархоменко линкорни қирғоққа тортиб боришни буюрган.

    «Новороссийск»ни қутқариш билан бир неча офицер, жумладан, бортга қайтган капитан Григорий Хуршудов ҳам шуғулланган. Натижада денгизчилар кимнинг буйруғини бажаришга иккиланган, вақт эса ўтиб борарди. Кемани қирғоққа тортиш ғояси ўзини оқламаган.

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    Соат 03:50 «Новороссийск»нинг оғиши критик нуқтага келган. Капитан Хуршудов вице-адмиралдан шахсий таркиб ва денгизчиларни эвакуация қилишга рухсат сўраган. Аммо Пархоменко унинг гапини бўлган: «Ваҳимани тўхтатинг!».

    «Мачта белгиланган оғишдан ўтиб кетиб, одамларни қутқариш бўйича қарор қабул қилиш кераклиги аниқ бўлгач, Пархоменко кемани тарк этишни буюрган. Бу вақтга келиб кеч бўлганди. 10-15 дақиқага кечикилган эди», — деб ёзади тарихчи Николай Черкашин.

    Эртаси куни қутқарувчиларда умид пайдо бўлган: кема ичида қолган тирик инсонларнинг овозлари эшитилган. Линкорда 200 га яқин одам қолганди. «Қорабоғ» кемаси қутқарувчилари линкор корпусида тешик очиб, у орқали етти кишини чиқариб олишга муваффақ бўлган. Бошқа қутқарувчилар ҳам шундай йўл тутиб, «Новороссийск»да янги тешикларни оча бошлаган.

    Денгизчиларга ёрдам беришни ният қилганлар бир нарсани ҳисобга олмаганди: уларнинг тешиклари орқали ҳаво кириб, линкор чўкишни бошлаган. Очилган туйнукларни ямаш вазиятни қутқармаган — соат 22:00 да «Новороссийск» тўлиқ сув остида қолган.

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    Фото: Wikimedia / Public Domain

    Қутқарув операцияси учун юзга яқин ғаввос жалб этилган, аммо улар икки денгизчини қутқара олган холос.

    Ҳалокат сабабларини тергов қилиш учун воқеа жойига СССР Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари Вячеслав Малишев бошчилигидаги ҳукумат комиссияси етиб келган. Юзлаб одамларни сўроқ қилиш натижасида комиссия ҳарбий-денгиз ҳалокатига сапёр-ғаввослар томонидан аниқланмаган эски мина сабаб бўлган, деган хулосага келган.

    «Бир оила — бир бола»: Хитой тажрибаси нималарга олиб келганди?

    2015 йил 29 октябрь куни Хитой ҳукумати «Бир оила — бир бола» сиёсати якунланганини эълон қилганди. Мамлакат ўз ҳудудида туғилишни қаттиқ назоратга олган дунёдаги биринчи давлат ҳисобланади. Давлат аҳоли сонининг ортиб кетиши иқтисодиётнинг қулашига сабаб бўлиб, одамларга егулик ва сув етмай қолади деб ўйлаган.

    Фото: Asiaлйст

    Фото: Asiaлйст

    Бу борада ҳатто котрацепсиядан фойдаланиш ҳам етарли ҳисобланмаган. Шу боис 1970 йилларда оиладаги болалар сонига илк чеклов жорий этилган — уларнинг сони икки нафардан ошмаслиги керак эди. Охир-оқибат бу йўналишни янада қаттиқроқ ушлашга қарор қилинган ва 1979 йилда мамлакатда машҳур «Бир оила — бир бола» репродуктив режими ўрнатилган.

    Аммо кўп ўтмай мазкур режимни енгиллаштиришга тўғри келган. 1980 йиллар ўрталарида қишлоқ аҳолиси учун истисно қилинган — оилада биринчи туғилган фарзанд қиз бўлса, иккинчи бор фарзанд кўришга рухсат берилган. Кейинроқ кўплаб этник озчиликларга ҳам енгилликлар берилган, масалан, Хитойда яшовчи тибетликлар уч нафаргача бола кўра олган. 2009 йилга келиб оилада ягона фарзанд бўлганларга иккинчи марта болали бўлишига рухсат берилган. Давлат аҳолининг ўртача Ёши қариб кетаётганини, бунинг устига иккинчи бола ота-онасини, шунингдек, бобо ва бувиларини парваришлай олмаслигини тушуниб етган — бу муаммо мамлакатда «4-2-1» деб аталган. 2014 йили бу борада яна бир енгиллик жорий этилган: жуфтликларнинг бирортаси оилада ягона фарзанд бўлганлар иккита бола кўра олган.

    Охир оқибат ушбу радикал репродуктив режимнинг эр-хотинларга истисно ва имтиёз берадиган 22 та ҳолати қайд этилган. Шу боис 2015 йилда оилаларнинг қарийб ярми иккинчи фарзандни кўриш учун махсус рухсатномага эга бўлган, бироқ 2016 йил январидан барча хитойликларга иккинчи болани дунёга келтиришига рухсат берувчи янги қонун қабул қилинган.

    Хитой ҳукумати демографик режимни назорат қилиш учун бир нечта чораларни ўйлаб топган. Биринчидан, махсус рухсатномасиз иккинчи боласини дунёга келтирган ота-оналар жаримага тортилган — оиланинг 4-6 йиллик даромади миқдорида. Шу сабабли яна ҳомиладор бўлиб қолганини аёллар ўз хоҳиши билан абортларни амалга оширган. Иккинчидан, биринчи боласини дунёга келтирган аёлларга махсус спираллар қўйилган (уни фақат операция орқали олиб ташлаш мумкин бўлган).

    Фото: Asiaлйст

    Фото: Asiaлйст

    Агарда аёл иккинчи боласини дунёга келтирса, туғуруқдан кейин улар стерилизация қилинган. 1980 йилдан 2014 йилга қадар 324 миллион хитойлик аёлга спирал қўйилган ва 108 миллиондан ортиқ стерилланган. Бундан жараёнлардан яширинишга уринган аёллар давлат лавозимларидан, фарзандлари эса таълим олиш имкониятидан айрилган.

    Расмий маълумотларга кўра, «Бир оила — бир бола» сиёсати давомида 400 миллион боланинг туғилишига йўл қўйилмаган. Айрим олимларнинг фикрича, туғилиш сонини бундай радикал усуллардан бошқа йўллари ҳам бўлган: қатор иқтисодий омиллар сабаб у барибир тушиб кетган бўларди.

    Бундай режимнинг ижобий томонлардан бири — оилада ягона бўлган фарзанд яхши таълим олган. «Бир оила — бир бола» сиёсатининг ноқулай томонларидан бири аёллар ва эркаклар сонида кескинлик бўлган. Кўплаб оилалар ўғил фарзандли бўлишни истаган ва кўплаб ҳолатларда қизларидан воз кечган ёки қиз фарзанд дунёга келишини билгач, аборт қилдирган.

    Фото: Asiaлйст

    Фото: Asiaлйст

    Ушбу режимга боғлиқ яна бир қайғули феномен «шиду» деб номланади. Бу жумла билан оиладаги ягона фарзанднинг ёши катта бўлган вақтда вафот этиб қолиши ифодаланади. Бундан ҳолатда кекса хитойликларга ғамхўрлик қиладиган инсон бўлмаган (чунки кексаларга қараш — бу болаларнинг вазифаси, давлат бундай муаммолар билан шуғулланмайди). Айниқса, «шиду» 70 минг кишининг умрига зомин бўлган 2008 йилги Сичуан зилзиласида билинган.

    Энг кекса астронавт

    Бундан 24 йил олдин 29 октябрь куни Канаверал бурнидаги космодромдан Discovery шаттли ҳавога кўтарилганди. Космосга амалга оширилган мазкур парвозда Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони ва Корея уруши жанговар учувчиси, Кеннеди билан дўст тутинган Жон Гленн энг кекса астронавт сифатида иштирок этганди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бир қарашда бу STS-95 миссияси доирасидаги оддий парвозга ўхшайди. Тўққиз кун давом этган парвозда 135 та ёруғлик айланиши орқали, 5 миллион километрдан ортиқ масофа босилган. Унинг доирасида битта сунъий йўлдош ишга туширилган, биттаси қабул қилиб олинган, Hubble космик телескопи учун аппаратлар синовдан ўтказилган. Шу билан бирга, айнан шу парвоз давомида бир нечта рекорд ўрнатилган бўлиб, уларни ҳеч қачон янгилаб бўлмайди, айримларини эса такрорлаш жуда қийин.

    Гап шундаки ўша вақт космик кема ичида 77 ёшли инсон ҳам бўлган. Айнан у америкалик биринчи «тўлақонли» астронавт ҳисобланади, унинг парвозлари орасидаги муддат 30 йилдан ошиқни ташкил этади.

    Кичик Жон Гершел Гленн 1921 йилнинг 18 июнь куни Огайо штатидаги Кембриж шаҳрида дунёга келган. Уруш бошлангандан кейин у денгиз авиациясида учувчиликка ўқиган ва 1943 йилда денгиз пиёдасига айланган. Гершел Чанcе Воугҳт Ф4у Cорсаир авиаташувчисида 59 та жанговар парвозни амалга оширган. Marshall ороллари учун кечган урушда омон қолган, ғалабани кўрган, шу билан бирга, хизматини тамомламаган. Орадан беш йил ўтиб, яна жангга отланган. Бу сафар реактив самолётларда: аввалига Грумман Ф9Ф Пантҳер, кейин эса Ф86 Сабреъда учган.

    Гленн синовчи-учувчилар мактабини тамомлаган, уч йил мутахассислиги бўйича ишлаган ва 1957 йил июлда Лос-Анжелесдан Нью-Йорккача бутун Америка қитъасини 3 соат 23 дақиқада учиб ўтиб, биринчи жаҳон рекордини ўрнатган. Шундай қилиб тарихда илк бор товушдан тез парвоз амалга оширилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1959 йилнинг апрелида АҚШнинг энг яхши учувчиларидан бири «ички эътироф»га эга бўлган: у АҚШнинг биринчи астронавтлари отряди — «Илк еттилик» аъзосига айланган. Алан Шепард, Виржил Гриссом, Скотт Карпентер, Уолтер Ширра, Гордон Купер, Дональд Слейтон ва кичик Жон Гершел Гленн.

    Гленн урушдан олдин бакалавр даражасини олгани ҳам фойда берган: у бўлмаса отрядга қабул қилишмаган. Шунингдек, Гленн бўлинманинг энг Ёши катта аъзоси бўлган — ёш чегараси 40 ни ташкил этса, у 37 ёшда бўлган. Умуман олганда, бўлажак астронавтларнинг барчаси ёш бўлмаган: энг кичиги Гордон Купер 32 ёшда эди.

    Американинг биринчи астронавти номига Юрий Гагариндан бир ой кейин парвоз қилган Алан Шепард сазовор бўлган: Шепард ўзининг биринчи парвозини 1961 йил 5 май куни амалга оширган. Бироқ унинг учиши Совет Иттифоқига тўлақонли жавоб бўлмаган, чунки Freedom-7 капсуласи ер усти орбитасига чиқмасдан, суборбитал парвозни амалга оширган. Шепарднинг дублёри Гленн эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1962 йил 20 февраль куни америкаликлар ичида биринчи, дунёда эса Юрий Гагарин ва Герман Титовдан кейин учинчи бўлиб Гленн ортибал парвозга учган. Гленн Friendsҳип-7 кемасида бир суткадан ортиқ парвоз қилган Титовнинг натижасини янгилай олмаган ва учта айланишни амалга оширган, шунга қарамай, бу АҚШ учун катта ютуқ эди.

    Гленн ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, парвозидан кейин космик карьерасини тезда тамомлаган. Уни яқин дўсти — АҚШнинг бош прокурори, президентнинг укаси Роберт Кеннеди йўлдан урган. 1962 йилда давлат арбоби астронавтга сенаторлик лавозимига киришишни таклиф қилган. Гленн 1964 йилда бўлинмадан кетиб, Роберт билан бир вақтда номзодини қўйган, бироқ миясида чайқалиш сабаб кампанияни давом эттира олмаган.

    Шундан кейин у ўзини бизнесга урган. 1974 йилга келиб Жон Гленн Огайо штатидан сенаторга айланган ва 1999 йилга қадар ушбу лавозимни эгаллаб келган. 1984 йилда у ҳатто АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи бўлган, бироқ Демократлар партияси ичидаги жараёнларда ютқазиб қўйган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Аммо сенаторлик лавозими унга космик дастурни давлат томонидан қўллаб-қувватлашида ёрдам берган. 1998 йилда у «хизмат мавқейи»дан фойдаланишга қарор қилган ва космосга учган. Экипажга у «фойдали юк бўйича мутахассис» бўйича киритилган. Бу кекса инсоннинг космосга биринчи парвози эди.

    Охирги марта космосга учганидан кейин Гленн яна 18 йил умр кўрган. У 2016 йилнинг декабрида 95 ёшида — «Илк еттилик»даги барчадан охири вафот этган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Боку метросида 286 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳалокат, французлар томонидан АҚШга совға қилинган Озодлик ҳайкали ва фашистлардан озод этилган Украина. Кун хронологиясида 28 октябрь

    29.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   58884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NASA «табассум қилаётган» Қуёш суратини эълон қилди

    29.10.2022, 09:29

    Филиппинда тропик бўрон туфайли 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

    29.10.2022, 09:16

    Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам сифатида яна 275 млн доллар ажратилишини эълон қилди

    29.10.2022, 07:11

    Россия яқинда янги сафарбарлик тўлқинига муҳтож бўлиши мумкин — Зеленский

    29.10.2022, 06:26

    Бразилиялик тадқиқотчи Норвегияда жосусликда айбланиб, ҳибсга олинди

    28.10.2022, 23:32

    Россия «ҳарбий йўқотишлар» учун товон пули талаб қилган Польшага СССР даврини эслатди

    28.10.2022, 23:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.