Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида 38 та хорижий давлатдан қиймати 12,1 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион жуфт оёқ кийимларини импорт қилди.
Оёқ кийимлари импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32,5 минг жуфтга камайган. 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийимлари импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 1,6 млн. жуфт;
- Туркия – 877,6 минг жуфт;
- Вьетнам – 35,1 минг жуфт;
- Россия – 31,9 минг жуфт;
- Индонезия – 14,6 минг жуфт;
- Италия – 10,3 минг жуфт;
- Чехия – 7,5 минг жуфт;
- Ҳиндистон – 5,4 минг жуфт;
- Испания – 2,7 минг жуфт;
- Португалия – 2,7 минг жуфт;
- Германия – 1,1 минг жуфт.
Изоҳ (0)