• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    "Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш учун жуда катта режаларимиз бор"— Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Тошкентда журналистлар билан суҳбатлашди

    Европа кенгаши президенти Шарл Мишел 27 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмон бугун (28 октябрь) президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Шундан сўнг, Тошкент шаҳридаги Европа Иттифоқи Делегацияси офисида Шарл Мишел ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мулоқоти ўтказилди.

    Тадбирда Европа кенгаши раҳбари бир қатор масалаларда фикр юритиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири. Қуйида мулоқот жараёнидан видео ва интервью матни эътиборингизга ҳавола қилинади.

    «Ҳамкорлик асоси – мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳурматда»

    Бугун президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш имкониятига эга бўлдик. Бизда умумий сиёсий ирода, мақсадларга эришиш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича жуда катта режалар мавжуд.

    Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда GSP+ имтиёзли тизими туфайли биз иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун асосларга эгамиз. Ва биз инсон ҳуқуқлари каби бир қатор жуда муҳим мавзуларни муҳокама қилдик. Айтишим керак, биз кенг кўламли мавзуларни очиқ муҳокама қилиш имкониятини жуда қадрлаймиз.

    Ўзбекистон ва Ўзбекистон президентининг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим ролини юқори баҳолаймиз. Европа Иттифоқи ҳар доим шерик бўлишни, барқарорлик ва фаровонлик учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашга тайёр.

    Шарл МишелФото: «Дарё»

    Яқинда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференцияси бўлиб ўтади. Тадбирда Европа Иттифоқи томонидан жуда аниқ ва мақсадли таклифлар эълон қилинади. Бу бизнинг кейинги ҳамкорлигимиз учун асос бўлиб хизмат қиладиган қўшма лойиҳалар йўналишини аниқлаш учун асос бўлади.

    Шунингдек, биз Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги (уруши), озиқ-овқат, энергия хавфсизлиги инқирозига олиб келган уруш ва турли хил геосиёсий масалаларни муҳокама қилдик. Афғонистонга келсак, бу нафақат минтақа учун, балки бутун дунё барқарорлиги учун жуда муҳим масала.

    Биз ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мажбуриятини кўриб турибмиз ва ушбу ёндашув ҳамкорлик даражасини ва унинг самарадорлигини янада яхшилашга ёрдам беради деб ишонамиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Президентга айтганимдек, Европа Иттифоқида яширин кун тартиби йўқ. Биз ўз ҳаракатларимиз ва сиёсатимизни иккита муҳим принципда асослаймиз. Бу ҳамма халқларнинг фаровонлиги учун тинчлик ва хавфсизликдир. Сиёсий мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳурмат бу ҳамкорликнинг асосидир.

    «Ўзбекистон билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик қилишни келишиб олдик»

    Ўзбекистон президенти билан жуда яхши музокаралар олиб бордик. Жуда аниқ мавзуларни муҳокама қилдик. Биз икки томонлама даражада иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқчимиз. Шу билапн бирга, Ўзбекистон билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини келишиб олдик. Бу иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Ушбу битим Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ва фаолиятни кучайтиришга ёрдам беради. Биз Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда янада барқарорлик ва минтақавий ҳамкорлик учун муҳим ролини жуда қадрлаймиз.

    Шунингдек, давлат раҳбари билан келажакдаги лойиҳаларни ҳам муҳокама қилдик. Масалан, келажак учун кўприк бўлган ўзаро боғлиқлик масаласини. Эвропа Иттифоқи, Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга, ёрдам, тажриба ва билимларини беришга тайёр.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Технология, рақамлаштириш, энергия ва сув ресурслари бўйича таклифлар берамиз»

    Келажакда биз Марказий Осиё етакчилари даражасида ўзимни иштироким билан ўзаро боғлиқлик, яшил иқтисодиёт, хавфсизлик, барқарорлик бўйича лойиҳаларни аниқлаш учун умумий йўл харитасини амалга ошириш бўйича учрашувлар ўтказамиз. Яъни шунга келишиб олинди. Бу минтақа ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро сиёсий мулоқотни такомиллаштириш ва чуқурроқ тушуниш йўлидир.

    Тарихда биринчи марта шундай форматда Остонадаги саммит бўлиб ўтди. Бу жуда яхши ва самарали учрашув бўлиб, бир-биримизни тинглаш имкониятини берди. Марказий Осиё табиий ресурсларнинг катта захирасига ва фавқулодда географик жойлашувга эга. Бу аслида Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўприкдир.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунинг учун, аниқ лойиҳалар билан ҳаракатлар харитаси ҳақида гапирадиган бўлсак, бу орқали биз барқарорлик, ривожланиш ва халқларимиз манфаати учун кўп ишлар қилишимиз мумкин.

    Президент ва мен сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, инсон ҳуқуқлари масаласини муҳокама қилдик. Бу Европа Иттифоқининг бошқа давлатлар билан ҳамкорлигининг муҳим, ҳатто зарур элементидир.

    28.10.2022, 21:03   Изоҳ (0)   9683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «2016 йилда бундай имкониятларимиз йўқ эди, ҳозир ташаббусимиз шахсан президентимиз томонидан қўлланмоқда». Деҳқонобод ҳокими туман ҳокимлари имконияти ҳақида гапи...

    28.10.2022, 20:28

    Дунё бўйлаб сил касаллигининг дориларга чидамли тури кўпаймоқда

    28.10.2022, 20:20

    «Тошкентда тартибсиз қурилиш ишлари кетяпти. Шаҳар бунча босимга мўлжалланмаган» — Нозим Сафари

    28.10.2022, 20:11

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан Uzbekistan GTL заводида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ва синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиш ҳо...

    28.10.2022, 19:40

    Қамчиқ довони таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпилди

    28.10.2022, 19:11

    Нозим Сафари тротуар плиткаларини ғоваклисига алмаштириш орқали йўллардаги оқава сувларни камайтириш мумкинлигини айтди

    28.10.2022, 19:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЖАР АҚШ божхона тўловлари туфайли Осиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда 

    Дунё | 12 август, 21:40

    “Уларга омад тилайман”: Даниэль Редклифф “Гарри Поттер” сериалида иштирок этмайди

    Кино | 12 август, 21:30

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бир йилда 121 фоизга ошгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 21:20

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.