Қамчиқ довонидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 250-километрида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида қисқа муддатли тош тушириш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шу сабабли 20—30 дақиқага довон йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча тўхтатилган. Ҳозирда эса ушбу ишлар ўз якунига етказилиб, довон йўли автомобиллар ҳаракати учун қайта очилган ва икки томонлама ҳаракат давом этмоқда.
Изоҳ (0)