• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россия армиясига чақиришса, мигрантлар қандай йўл тутиши керак?

    Шу кунларда Россиядаги Ўзбекистон фуқароси бўлган айрим мигрантларга армияга чақирув қоғозлари келгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Шунингдек, меҳнат мигрантлари ва жазони ўтаётган маҳкумларни Россия армияси сафларига жалб қилиш бўйича тарғибот қилинаётгани тўғрисида ҳам хабарлар келмоқда. Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари ўзларини Россия армиясига жалб этиш учун тарғиб қилинаётган бўлса ёки уларга чақирув қоғози келган бўлса, қандай йўл тутиш керак? Бу бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Ф.Примов маълумот берди.

    Россия армиясида хизмат қилиш мумкин эмас

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон фуқаролари чет давлатларнинг (шу жумладан, Россиянинг) ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёллангани учун Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154.1-моддасига кўра 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бундан ташқари, ёлланиш учун ҳам Жиноят кодексининг 154-моддасида жавобгарлик белгиланган. Унга кўра, ёлланма аскар бўлганлар 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилади. Бундай жавобгарлик бошқа давлатлар (хусусан, қўшни давлатнинг) Жиноят кодексиларида ҳам белгиланган. Масалан, Тожикистон Жиноят кодексининг 401.1-моддасига кўра 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси, Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддасига кўра 7 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси, Қозоғистон Жиноят кодексининг 162.1-моддасига кўра эса 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган. Ўзбекистон фуқаролари фақат Ўзбекистон армиясида хизмат ўташлари мумкин.

    Мигрантлар қандай йўл тутиши керак?

    Россия қонунчилигига кўра, бошқа давлат фуқаролари шу жумладан, Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини армия сафларига мажбуран жалб этиш назарда тутилмаган. Содда қилиб айтганда, Россиядаги мигрантлар Россия армиясида хизмат ўташга мажбур эмас.

    Шунингдек, Россияда яқинда эълон қилинган қисман сафарбарлик тоифасига Ўзбекистон фуқаролари кирмайди. Демак, фуқароларни ушбу низоли ҳудудларга мажбурий равишда олиб кетиш мумкин эмас. Агарда армия сафларига тарғиб қилинаётган бўлса, бундай тарғиботларчилардан, яхшиси, узоқроқ юрган маъқул. Бунинг имкони бўлмаса, армияга боришга ҳеч қачон розилик билдириш керак эмас. Ҳатто қандайдир розилик билдирганга ўхшаган ҳаракатларни ҳам содир этмаслик керак.

    Патент ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳужжатларни диққат билан ўқиб, мазмунини тушуниб кейин имзолаш керак. Агарда ҳарбий хизматга, армия сафларига жалб этиш билан боғлиқ ҳужжатлар бўлса, уларни зинҳор имзоламаслик керак.

    Ўзбекистон фуқаросига армияга чақирув қоғози келган бўлса, вазиятга ойдинлик киритиш керак. Чақирув қоғози юборилган ҳарбий комиссариатга ташриф буюриб, Ўзбекистон фуқароси эканини билдириб қўйиш ва ҳарбий рўйхатдан чиқаришни талаб қилиш керак.

    Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, Россиядаги мигрантларни ҳеч ким мажбурлаб армия сафларига жалб қилишга ҳақли эмас. Алдовлар, турли ваъдаларга ишонмаслик керак. Агарда дўқ-пўписа қилиш, қўрқитиш, шантаж қилиш ва бошқа мажбурий бўлган йўли билан армия сафларига жалб этишга уринаётган бўлса, унда ҳам қўрқмаслик керак ва таклифларни рад этиш ҳамда Ўзбекистоннинг элчихона ва консуллик идораларига, адвокатга ёки ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган шахсларга мурожаат қилиш лозим.

    Мавзуга доир: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Орловда ўзбекистонлик муҳожирларга урушга чақирув қоғозлари келганига муносабат билдирди

    27.10.2022, 15:03   Изоҳ (0)   12272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди (фото)

    27.10.2022, 15:03

    Тошкент шаҳри ИИББ газланган ичимлик суви рекламасида ахлоқсиз ҳаракат содир этган қизлар иши бўйича маълумот берди

    27.10.2022, 14:52

    Ўзбекистонда пенсия тайинлаш тартибида ўзгариш бўлади

    27.10.2022, 14:31

    Ўзбекистонда 28 октябрда кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    27.10.2022, 14:24

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Орловда ўзбекистонлик муҳожирларга урушга чақирув қоғозлари келганига муносабат билдирди

    27.10.2022, 13:44

    Қашқадарёда ноҳақ ишдан бўшатилган 24 нафар ходим ишига қайта тикланди

    27.10.2022, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.