Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон аҳолисининг 2022 йил биринчи чораги учун умумий даромадлари маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Январь—сентябрь ойларига кўра, аҳолининг умумий даромадлари 454,9 трлн сўмни ташкил қилган.

Аҳоли даромадлари бўйича реал ўсиш суръатларини ҳисоблашда нарх омиллари таъсирини чиқариб ташлаш мақсадида инфляция кўрсаткичларининг асосий турларидан бири – истеъмол нархлари индексидан (ИНИ) фойдаланилади.

2022- йилнинг январь—сентябрь ойларида, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми ўртача мамлакат даражасидан юқори бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳрида (26,9 млн сўм);
  • Навоий (20,1 млн сўм);
  • Бухоро (15,5 млн сўм);
  • Хоразм (14,1 млн сўм);
  • Тошкент (13,2 млн сўм) вилоятлари.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Шу даврда киши бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг қуйи кўрсаткичлари қайд этилган ҳудудлар:

  • Қорақалпоғистон (9,3 млн сўм);
  • Фарғона (9,7 млн сўм);
  • Наманган (10 млн сўм);
  • Жиззах (10,5 млн сўм) вилоятлари.

Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Тошкент шаҳар (13,8 фоиз), Хоразм (12,8 фоиз) ва Сурхондарё (12 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Шу билан бирга Тошкент (0,6 фоиз), Жиззах (1,3 фоиз), Навоий (3,9 фоиз), Сирдарё (5,1 фоиз) вилоятларида ҳар бир одамга умумий даромадларнинг реал ўсиши ўртача республика даражасидан паст кўрсаткични ташкил этди.

Аввалроқ Ўзбекистон аҳолисининг йил бошидан бери қанча даромад олгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?