Ўзбекистонда пул ўтказмалари 2022 йилнинг 9 ойида 2,2 баробарга ошиб, 12,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди.
2022 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонга 6,54 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушган эди. Ўша пайтда ҳам ўсиш кўрсаткичи 2,2 баробар бўлган эди.
Учинчи чоракнинг ўзида пул ўтказмалари деярли аввалги икки чоракнинг кўрсаткичи билан бир хил бўлди — 6 млрд доллар.
Ташқи вазият ва савдо ҳамкорлардаги ўзгаришларга ташқи иқтисодий муносабатларнинг мослашиб бориши ҳисобига мамлакатимизга валюта оқимлари ҳажмида ижобий тенденциялар кузатилмоқда, — дейилади марказий банк хабарида.
Шунингдек, аҳолининг банклардан валюта хариди ва сотуви ўртасидаги ижобий тафовут — 2,5 млрд долларни ташкил этди.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик валюта чайқовчилари даромад ола бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)