НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ва Украина ўртасида кечаётган урушда Кремлнинг ғалабасига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади, деб ёзади Meduza.
Столтенбергнинг айтишича, НАТО Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашга тайёр, бироқ у урушнинг яна қанча давом этишини олдиндан тахмин қилишни истамайди.
«Биз Путиннинг бу урушда ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз — бу украиналиклар учун фалокат ва фожиа бўлиши мумкин ва бу бизни, НАТО иттифоқдошларини янада заифроқ қилади. Чунки ўшанда Путин ўз мақсадларига ҳарбий куч ёрдамида эриша олади деган хулосага келиши мумкин», — дейди Столтенберг.
НАТО бош котиби, шунингдек, урушнинг жорий йилнинг февралида эмас, балки 2014 йилги Қримнинг аннексия қилиниши билан бошланганлиги эслатди.
Изоҳ (0)