МДҲ мамлакатлари ўртасида коррупция жиноятларини амалга оширган шахсларни қидириш, қўлга олиш ва топшириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув имзоланди, деб ёзади Tengrinews.
26 октябрь куни таркибига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон кирадиган Давлатлараро коррупцияга қарши кураш кенгаши видеоконференция форматида йиғилиш ўтказган. Ушбу кенгаш ўз фаолияти ҳақида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига ҳисоб беради. Бу йил кенгашга Қозоғистон раислик қилмоқда.
Келишув доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
- коррупция ҳақидаги жиноят ишлари бўйича ҳамкорлик қилинади;
- коррупция жиноятлари бўйича мувофиқлаштирилган ва келишилган тезкор-қидирув, тезкор профилактик тадбирлар ва махсус операциялар ўтказилади;
- коррупция жиноятларини амалга оширган шахсларни қидириш, ушлаш ва топшириш, коррупциядан олган даромадларни қайтариш соҳасида ҳамкорлик қилинади;
- коррупцияга қарши кураш соҳасида ахборот тизимлари яратилади ва қўлланилади;
- коррупцияга қарши кураш бўйича стратегиялар, дастурлар ва режалар ишлаб чиқилади;
- аксилкоррупциявий мониторинг натижалари билан айирбошлаш амалга оширилади;
- кадрлар малакаси оширилади ва ҳоказо.
Изоҳ (0)