• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Метрода сумкани, блокпостларда машина юкхонасини текшириш кулгили театрдан бошқа нарса эмас» – ҳазили ортидан 5 суткага қамалган қиз воқеаси фаоллар муҳокамасида

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида сумкасида бомба борлигини айтиб ҳазиллашган қиз 5 суткага қамалгани муҳокамаларга сабаб бўлди. «Дарё» тармоқ фаолларининг мазкур мавзудаги фикрларини эълон қилади.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «ИИВнинг кучи шу бечора қизга етибди»

    «Замбаракнинг ўқи» Telegram канали муаллифи Фарҳод Файзуллаев метрода сумка текшириш мантиқсизлик экани ҳақида ёзди.

    ИИВнинг кучи шу бечора қизга етибди. Катта балиқларга кучи етмай, ёш қизни обориб қамашибди. Ўзи буларнинг кучи видео юборган қизларга, ҳайкал тагида ашула айтган вайнерларга етадиган бўп қопти. Наҳотки, ўн минг одам ишлайдиган тизимда битта, лоақал биттаси чиқиб: «ўв, жиннимисанлар, йиғиштир карам шўрвангни» демаган бўлса?! Умуман, мана шу «огоҳ паранойяси», «текширмасак ҳаммаёқ террорист бўп кетади» деган афсона атайин тўқиб чиқарилган. Биласиз, барча авторитар режимларда ички назоратни кучайтириш, аҳолини доим қўрқувда ушлаб туриш учун мана шунақа «олабўжи»лар яратилади.

    Метрода сумкани, блокпостларда машина багажини текшириш кулгили театрдан бошқа нарса эмас. Қизни обориб қамашгани ҳам — одамларни қўрқитиш учун. Йўқ муаммони ҳал қилиш учун ўн минглаб милиционерларни ишга олиш учун бир баҳона. Тепадагиларга «мана, бизнинг керагимиз бор», деб қўйиш учун.

    Фарҳод Файзуллаев хавфсизликни сумка текширмаган ҳолда, замонавий йўллар билан ҳам таъминлаш мумкин.
    Қаранг-да, метро ичида одам кўпми, бозорда? Нега унда бозорларда ҳам сумка текширилмайди? Нега автобусларда текширилмайди? Нега Нью-Йорк, Лондон, Париж, Олмаота метроларида сумка текширилмаса ҳам ҳар куни портлаш бўлмайди? Чунки сумка текшириш мантиқсизлик. Замонавий йўллари борки (масалан, камералар), улар ёрдамида ҳам хавфсизликни таъминлаш мумкин. Сумкаларни текшириш қандай амалга оширилишини биламиз. Олиб ўтаман деган одам истаса бемалол олиб ўтади. Сумка текширишнинг хавфсизликка алоқаси йўқ. Бу фақат театр.

    Айтайлик, қиз нотўғри иш қилди. Нега у қамалди? Жамиятга қандай хавфи бор унинг? Нега унинг хаётини синдириш керак? Суд нимага асосланиб бундай қарор чиқарди. Кўрайлик қарорни?

    Биз бутун умр қўрқувда яшаб катта бўлдик. Аввал КГБ, кейин СНБ, ҳозир бошқалари. Мана шу азалий қўрқув ортидан қуллик менталитети, «кимдир назорат қилиб туриши керак» деган тушунча пайдо бўлган. Шу жумладан менда ҳам.

    Сумка текширилмаса ҳам, ҳужжат кўрсатилмаса ҳам ҳаёт давом этаверади. Ҳаммаёқ портлаб кетмайди. Биз ўзимизга эркинлик талаб қилишимиз керак, устимиздан назоратни эмас. Зеро, Бенжамин Франклин айтганидек: «хавфсизлик эвазига эркинликларидан воз кечишга тайёр инсон эркинликка ҳам, хавфсизликка ҳам лойиқ эмас».

    Фарҳод Файзуллаев, «Замбаракнинг ўқи» канали муаллифи.

    «Огоҳ бўлинг» шарпалари кезиб юрганда замонда ҳам мени ҳеч ким 5 суткага қамамаган эди»

    Журналист Азиза Қурбонова ҳам Telegram’даги каналида мазкур масала юзасидан фикрларини ёзган.

    7-синфдан 11-синфгача «Чилонзор» бекатидан то «Буюк ипак йўли»гача ҳар куни икки маҳал метрода қатнаганман. Кейин факультет ва ТВ ўртасида ҳам борди-келдим метро орқали бўлган. Бу 2000—2008 йиллардаги гап. У пайтда метрода, вагонларда — ҳамма ерда ҳозиргидек рекламалар-у, ялтир-юлтурлар эмас, «Огоҳ бўлинг, огоҳ бўлинг» деган хавотирли ёзувлар ёпиштирилган бўларди. Ўзимиз ҳам метрони қандайдир ўта муҳим объектлигини ҳис қилардик ва ҳар куни «попкангни оч, сумкангни кўрсат» деган гап-сўзни кутмай, тугунимизни очиб кўрсатардик.

    Аллақайси йили, каттароқ синфда ўқиб юрганимда текшир-текширдан зерикиб кетибманми, ҳар куни юзи таниш бўлиб кетган милиционер амакига ҳазиллашибман: «шу кичкина сумкамнинг нимасини кўрасизлар, бомба олиб юрармидим, турникет қилиб қўйса бўлмайдими». Милиционер амакининг қошлари чимирилиб: «қани бомба деганинг учун ҳам сумкани оч» деб, китобларимни варақлаганча яхшилаб текширишни бошлаган. Ҳатто кундалигимни очиб, кимлигим ва баҳоларимни кўрган) ва кейин индамай… ўтказиб юборган… Ўшанда роса қўрққанман ва кейинги сафар ортиқча гапирмай, индамай сумкани очиб кўрсатишда давом этганман.

    Ҳатто ўша бутун мамлакатда «Огоҳ бўлинг» шарпалари кезиб юрганда, тинчлик энг катта неъмат экани уқтирилган замонда ҳам мени ҳеч ким 5 суткага қамамаган эди…

    Бу ерда эса 19 ёшли қиз кайфияти яхшилиги учун ҳазиллашган экан… 5 сутка қамоқ ва 1 БҲМ жарима беришибди. Очиғи, нимадир дейишга ҳайронман. Албатта, хавфсизлик жиддий масала. Балки ҳазиллашувчилар кўпайиб кетмаслиги учун ибрат кўрсатмоқчи бўлишгандир. Ким билсин. Қандайдир шу ерда «жазо қонуний бўлиши мумкин, лекин адолатли бўлмаслиги мумкин» деган гапни хулоса қилгим келди.

    Азиза Қурбонова, журналист. 

    «5 сутка кўп»

    Блогер Дилроз Абраеванинг фикрича, воқеа қизга хатоси тушунтирилгани ва у узр сўрагани билан якунлангани яхши эди.

    19-20 ёшлардамиз. Метрога тушдик 5-6 қиз. Формали киши сумкаларимизни текширди. Орамиздаги энг чиройли дугонамизнинг ҳамёндан сал катта сумкачасини узоооқ титди. Бир нималар деб ҳазиллашдиям.

    Сезилиб турибди мақсади шу чиройли қиз билан узоқроқ гаплашиш. Буни аниқ далиллаб исботлаш қийин. Лекин буни ҳаммамиз сезиб тургандик. Бу орада эҳее қанчадан-қанча катта сумка, пакет, қоп кўтарганлар ўтиб кетаверди.

    Дугонамиз гап талашди ва ходим бирдан жиддийлашиб раҳбарини чақирди. Икки формали эркак бўйсунмаслик қамоқ жазосигача боришини айтиб қўрқитди. Ўша вақтда биз учун каттагина кўнгилсизлик бўлди. Бу расмда ҳам сумка «размери» кўриниб турибди. Ўша вақтда хизмат вазифасини ўтаётган ходим ҳам, менимча, ҳазилнамо нимадир деган бўлиши мумкинки, қиз ҳадди сиғиб бомба бор деворган. Бу менинг тахминим.

    5 сутка кўп. «Суҳбат ўтказилди, тушунтирилди, хатосини англади, узр сўради», деган якун яхши эди, албатта.

    Дилроз Абраева, блогер.

    Аввалроқ Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» бекатида 22 октябрь куни 19 ёшли қиз сумкасини текширтираётган пайтда унинг ичида бомба борлигини айтиб ҳазиллашгани ва ҳибсга олингани хабар қилинганди. Шундан сўнг қизга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 199-моддаси (махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш) асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    26.10.2022, 12:07   Изоҳ (0)   15168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати раҳбари ўзгарди

    26.10.2022, 11:58

    Нукуснинг марказий кўчаларида «шумахерлар» пайдо бўлди (видео)

    26.10.2022, 11:24

    Жанубий Кореядан Тошкент ва Самарқандга янги авиапарвозлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

    26.10.2022, 10:16

    Ўзбекистон ва Россия кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади

    26.10.2022, 10:00

    Ўзбекистонда Миллий координаталар тизими жорий этилади

    26.10.2022, 08:11

    Тошкент вилоятида ижарага берилган 1 гектар ерни 80 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

    26.10.2022, 07:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.