Фарғона вилоятининг Фарғона туманида ўз уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 15 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи М.Р. яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил этиб, фуқаролар У.Н., Т.С. ва С.М.га таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун шарт-шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Тадбир давомида жами 28 миллион 238 минг сўм, 800 доллари ва 148 дона ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)