Бухорлик талаба йигит билан Telegram мессенжерида танишган «қиз» аслида йигит экани, товламачилик билан шуғуллангани маълум бўлди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи талаба Ф.Б. ариза билан мурожаат қилган. Унда Telegram мессенжерида ўзини «Тожибоева Райҳон» деб таништирган номаълум шахсга бошқалар кўриши мумкин бўлмаган шахсий фотосуратларини ишониб юборганини, номаълум шахс фотосуратларни олиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмаслик учун 900 минг сўм пул талаб қилаётганини маълум қилган ва қонуний чора кўришни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўзини «Тожибоева Райҳон» деб таништирган номаълум шахс Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ж.Ш. экани аниқланган.
Ж.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)