• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    «Ким билан дўст бўлишни биладиган» миллиардер: Роман Абрамович қандай қилиб Россиянинг энг бой одамларидан бирига айланди? (фото)

    Россиялик ишбилармон Роман Абрамович 1966 йил 24 октябрда туғилган. У энг бой тадбиркорлар рўйхатининг доимий аъзоси, йирик кончилик компаниялари эгаси, «Челси» футбол клубининг собиқ эгаси ҳисобланади.

    Камдан-кам интервью берадиган ва ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайдиган миллиардернинг қандай қилиб Россиянинг энг нуфузли бизнесменларидан бирига айлангани ҳақида фотогалерея тайёрланди.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Роман Абрамович 1966 йил 24 октябрда Саратовда туғилган. Бир ёшга тўлганида онаси вафот этган. Коми шаҳридаги иқтисодий кенгашда ишлаган отаси эса Роман тўрт ёшга кирганида қурилиш майдончасидаги бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган.

    Шундан сўнг, унинг тарбияси билан амакиси шуғулланган. Биринчи синфни тугатгандан сўнг, Роман Абрамович Москвадаги қариндошларининг уйига кўчиб ўтган ва у ерда ўрта мактабни тамомлаган.

    Роман Абрамович (чапда) ҳамкасблари билан

    Роман Абрамович (чапда) ҳамкасблари билан
    Фото: «Коммерсантъ»

    Мактабни тугатгач, Роман Абрамович Владимир вилоятидаги артиллерия бўлинмаларида хизмат қилди.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Борис Ельциннинг қизи Татяна Юмашева Роман Абрамовичнинг ҳарбий хизматни қандай якунлагани ҳақида шундай ҳикоя қилади:

    «Демобилизация аккорди» деган нарса бор. Бу армияни тарк этган аскар ўз бўлинмаси учун фойдали иш қилиши кераклигини англатади. Романга келажакда қуриладиган йўл учун ўрмонда тозалаш ишларини олиб бориш буюрилган.

    У ўрмонни тенг квадратларга бўлиб, энг яқин қишлоққа кетган ва у ердаги уйлар эса одатдагидек, печкада иситилади — ҳар бир киши ўтин билан боғлиқ муаммоларга дуч келади.

    Роман у ерга бориб, ўзига ишониб топширилган участкада ўрмон кесиш ҳуқуқини сотаётганини айтади. Бутун қишлоқ эса ўрмонни тозалашга шошилади.

    Икки кундан сўнг, бутун тозалаш ишлари якунланади. Учинчи куни эса Роман Абрамович ўз бўлинмаси билан абадий хайрлашиб, уйига кетади.

    Мен ундан «пулни нима қилдинг?», деб сўраганимда у маблағни уч қисмга бўлганини айтди: Бир қисмини офицерларга, иккинчиси қисмини хизматда қолган дўстларига ва учинчи қисмини «демобилизация аккорди» иштирокчиларига.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Армиядан кейин бўлажак миллиардер «Ухта» саноат институтига ўқишга киради, аммо уни тамомламасдан бизнесга киришиб кетади.

    1989 йилда у Москвада болалар пластик ўйинчоқларини сотиш бўйича «Уют» кооперативини тузади ва унга раҳбарлик қилади. Кейин Абрамович биржа брокерига айланиб, нефть маҳсулотлари савдосига ўтади.

    Фото: «Коммерсантъ»

    1990 йилларнинг бошларида Абрамович АВК корхонасини бошқарган. АВК бошқа нарсалар қаторида нефть маҳсулотларини қайта сотиш билан шуғулланган.

    Баъзи маълумотларга кўра, 1992 йилда тергов органлари тадбиркорни давлатга қарашли Ухта нефтни қайта ишлаш заводидан 55 та дизель ёқилғиси бакини ўғирлашга алоқадорликда гумон қилган. Кейин эса далиллар йўқлиги сабабли иш ёпилган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    1990 йилларнинг ўрталарида Абрамович Бутунроссия автомобиль альянси бош директори Борис Березовский билан учрашади. Директор ёш тадбиркорга нефть бизнесига киришни таклиф қилади.

    Тандем бу бизнесда муваффақиятга эришди: хусусан, 1996 йилда Абрамович ва Березовский билан боғлиқ тузилмалар янги ташкил этилган Сибнефть компаниясининг 70 фоиздан ортиғини сотиб олди.

    Ўшанда матбуот Абрамович нефть компаниясидаги улуш учун 100,3 миллион доллар сарфлаганини тахмин қилган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Худди шу даврда ёш тадбиркор Россия президенти Борис Ельциннинг оиласига яқинлашган. Унинг қизи Татяна ва куёви Валентин Юмашев миллиардер билан дўстона муносабатларини яширмаган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Мен уни биринчи марта Татяна Юмашеванинг дачасида кўрганман. Танядан у йигит кимлигини сўраганимда «Бу Рома Абрамович. У ким билан, қандай қилиб дўстлашишни билади», деган эди, — деб эслайди Борис Немцов Роман Абрамович билан биринчи учрашуви ҳақида.

    Кўпгина таҳлилчилар ва журналистларнинг фикрича, Абрамовичнинг муваффақиятига айнан президент атрофидагилар билан яқин муносабатлари сабаб бўлган.

    Роман Абрамович иккинчи рафиқаси Ирина билан

    Роман Абрамович иккинчи рафиқаси Ирина билан
    Фото: «Коммерсантъ»

    1999 йилда Роман Абрамович Чукотка бир мандатли сайлов округи бўйича Давлат Думасига кирган. Орадан бир йил ўтар-ўтмас округ губернатори лавозимига ўзини-ўзи номзод қилиб кўрсатган.

    Унинг номзодини, хусусан, Анатолий Чубайс қўллаб-қувватлаб, «ҳақиқатан ҳам Чукоткада бизнесмен тартибни тиклаши мумкин» деб айтади. Шундан сўнг, сайловда Абрамовичга 90,61 фоиз овоз йиғиб, ғолиб бўлади.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Миллиардер бир неча бор губернаторлик лавозимини тарк этмоқчи бўлади. Бироқ ҳар сафар Владимир Путин билан учрашгандан сўнг, ниятидан воз кечади.

    Абрамович губернаторлик раислигини фақат 2008 йилда, ўша пайтдаги Россия президенти Дмитрий Медведев унинг «ўз хоҳиши билан» истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасига имзо чекканидан сўнг кетган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    2000 йилларнинг бошларида Роман Абрамович ўз бизнесини сезиларли даражада кенгайтиради. Шундай қилиб, унинг иштирокида Сибнефтнинг алюминий ва энергетика активлари Олег Дерипасканинг Сибир алюминийи билан қўшма Русал компаниясига бирлаштирилади.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Худди шу даврда Абрамович шериги Борис Березовскийдан «Сибнефть»даги улушини, шунингдек, Березовскийнинг ОPT телеканалидаги (ҳозирги «Первий канал») 49 фоиз улушини ва «Аэрофлот»даги 26 фоиз улушини сотиб олади.

    Миллиардер 2003—2005 йилларда авиакомпаниядаги улушини сотиб юборган. 2005 йил сентябр ойида «Газпром» Абрамовичдан «Сибнефть»нинг 72,6 фоиз улушини 13 миллиард долларга сотиб олган.

    Бундай хатти-ҳаракатлар икки тадбиркор ўртасидаги муносабатларнинг узилишига олиб келади. 2007 йилда Березовский «ҳокимият босими остида» акцияларни сотаётганини айтиб, Абрамовичдан 5,6 миллиард доллар тўлашни талаб қилади.

    Суд жараёни бир неча йил давом этади, аммо натижада Лондон суди Березовскийнинг даъволарини рад қилади.

    Роман Абрамович иккинчи рафиқаси Ирина билан терма жамоалар ўйини пайтида

    Роман Абрамович иккинчи рафиқаси Ирина билан терма жамоалар ўйини пайтида
    Фото: «Коммерсантъ»

    2003 йилда Роман Абрамович уни бутун дунёга машҳур қилган шартнома тузган — 140 миллион фунт стерлингга Англиянинг «Челси» футбол клубини сотиб олган.

    2004 йилда яхтада бир неча кун ўтказиб, ажойиб дам олганмиз. Ўшанда Абрамович «Порту»нинг ғалабаси учун тост қилганди. Мендан нима истаётганини бир оғиз ҳам айтмаган бўлса-да, саёҳат охирида ҳамма нарсани тезда келишиб олган эдик, — деб эслайди шу вақтда клубни бошқарган мураббий Жозе Моуриньо.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Forbes журнали бўйича дунёнинг энг бой одамлари рейтингига Роман Абрамович 2001 йилда кирган, унинг бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланган. 2005—2007 йилларда у Россиянинг энг бой одами бўлган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Айни пайтда Роман Абрамович «Кипр офшор Ланеброок лимитед» орқали бошқарадиган Evraz металлургия холдингининг энг йирик акциядори.

    Унинг ихтиёрида «Норилск Никeл» компаниясининг 6 фоизга яқин акциялари мавжуд (2018 йил март ойида тадбиркорнинг 4 фоиз акцияларини сотиш нияти маълум бўлган эди).

    2011 йилда у «Первий канал»нинг 25 фоиз улушини Юрий Ковалчукнинг Миллий медиа гуруҳига сотди ва 24 фоизи улушини ўзида сақлаб қолди. 2018 йил августида эса улушини 20 фоизга қисқартирди.

    2015 йилгача Абрамович ўз активларининг катта қисмига Лондонда жойлашган Millhouse Capital орқали эгалик қилган. Ўтган ёзда компания тугатилди ва активлар оффшор компаниялар орқали назорат қилина бошлади.

    Шунингдек, 2017 йилнинг декабрида Роман Абрамовичнинг Енисей Capital компанияси ТransContainer’нинг 24,5 фоиз улушини сотиб олган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Британиянинг The Sunday Times газетасига кўра, Роман Абрамовичнинг қўриқлаш хизмати 20 нафар хавфсизлик мутахассисидан иборат. Тадбиркорга дунё бўйлаб саёҳатларида ва Россияга ташрифларида бир хил миқдордаги тансоқчилар ҳамроҳлик қилади.

    2008 йилда буғу боқиш гуруҳига ташриф буюрган Роман Абрамович

    2008 йилда буғу боқиш гуруҳига ташриф буюрган Роман Абрамович
    Фото: «Коммерсантъ»

    Абрамович охирги марта 2011 йилда Чукотка автоном округи Думасига сайловлар олдидан даромадлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилган эди.

    Ҳужжатга кўра, тадбиркор ўша пайтда Россия, АҚШ, Буюк Британия ва Францияда 12 та ер участкаси, тўққизта уй, еттита квартира, еттита автомобиль ва еттита компания акцияларига эга бўлган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Пул бахт келтира олмайди. Мустақиллик — ҳа, маълум даражада.

    Роман Абрамович.

    Роман Абрамович яхталарга бўлган иштиёқи билан машҳур. У энг йирик хусусий кемалардан бири — узунлиги 162 метр бўлган Eclipse яхтасига эгалик қилади, унинг қиймати 2010 йилда 400 миллион долларга баҳоланган.

    Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрича, Абрамовичнинг бадиий коллекцияси 1 миллиард долларга етиши мумкин.

    Роман Абрамович ва унинг 3-рафиқаси Дариа Жукова

    Роман Абрамович ва унинг 3-рафиқаси Дариа Жукова
    Фото: Reuters

    Роман Абрамович уч марта уйланган. Биринчи рафиқаси Олга Лисова билан тадбиркор карерасининг бошида ажрашган.

    Абрамовичнинг иккинчи хотини собиқ стюардесса Ирина Маландина эди. 2007 йилда улар ажрашди. Баъзи маълумотларга кўра, ажрим учун тадбиркорнинг тахминан 3 миллиард доллар тўлов тўлаган.

    Миллиардернинг учинчи рафиқаси Москванинг «Гараж» музейи асосчиси, дизайнер ва коллектор Дариа Жукова эди.

    Роман Абрамович ва унинг ўғли Аарон Александр

    Роман Абрамович ва унинг ўғли Аарон Александр
    Фото: Reuters

    2017 йил август ойида Роман Абрамович ва Дариа Жукова ажралишларини эълон қилди. Тадбиркорнинг етти фарзанди бор: Иля, Аркадий, Анна, Софя ва Арина — иккинчи никоҳдан, Аарон Александр (расмда) ва Лея — учинчи никоҳидан.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Менимча, маълум бир оммавий ахборот воситалари ёритаётган одам ва мен бошқа-бошқа одамлармиз. Улардан қайси бири яхшироқ эканини ҳукм қилиш мен учун эмас. Аммо бир нарса аниқ: у мен эмасман, — дейди ишбилармон.

    Фото: Reuters

    2022 йил якунлари бўйича Россиянинг Forbes рейтингида тадбиркор 6,9 миллиард доллар бойлиги билан 16-ўринни эгаллади.

    Фото: AP Photo

    2022 йил май ойида Россияга қарши санкциялар туфайли миллиардер Англиянинг «Челси» футбол клубини сотишга мажбур бўлди. Битим 4,25 миллиард фунт стерлингни ташкил этди.

    Бироқ Роман Абрамович бу пулни олмаган. Ундан 2,5 миллиард фунт стерлинг хайрияга кетган, қолган 1,75 миллиард эса жамоа ва стадионга 10 йиллик муддатга кафолатланган сармоядир.

    Фото: AP Photo

    Россиянинг Украинадаги уруши бошланганидан кейин Роман Абрамович Россия—Украина музокараларида қатнашган, бироқ ҳеч бир делегация аъзоси бўлмаган.

    24.10.2022, 21:58   Изоҳ (0)   49722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядаги Coca Cola ва Fanta аналоглари Ўзбекистон бозорига кириб келди

    24.10.2022, 21:22

    Йил бошидан бери Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга мева-сабзавот сотгани аниқланди

    24.10.2022, 15:21

    Ўзбекистон бу йил рекорд миқдорда олхўри экспорт қилгани маълум бўлди

    24.10.2022, 14:10

    Ўзбекистонда сентябрь ойида «иномарка»лар сотуви рекорд даражада бўлди

    22.10.2022, 18:27

    Алишер Усмонов ўзини олигарх деб ҳисобламаслигини маълум қилди

    21.10.2022, 21:57

    Хитой Европага электромобиллар экспортини кучайтирмоқда

    21.10.2022, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.