• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Украиналиклар қандай чидаяпти экан» — Сирдарёдаги портлашдан даҳшатга тушган аҳоли

    22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлганди. Ушбу ҳодиса оқибатида жароҳат олган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 3742 та турар ва нотурар жойнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етган.

    «Дарё» мухбири воқеа жойида бўлиб, репортаж тайёрлади.

     

    Ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллада истиқомат қилувчи Рўзахон Исоқованинг айтишича, аввал кучли портлаш бўлган, кейин қаттиқ овоз чиққан.

    Рўзахон Исоқова

    Рўзахон Исоқова
    Фото: «Дарё»

    «Бомдод намозини ўқишга турган эдим. Айвонга чиққанимда қаттиқ овоз келиб, деразага нимадир келиб урилди. Қўрққанимдан дод деб, қалтираб кетдим. Ошхонамиздаги газ баллонни портлаб кетдимикан, деб ўйладим. Бирпасдан кейин гувуллаган овоз учиб ўтди. Осмон қоп-қора тутун, атроф чанг бўлиб кетганди. Ойналар синиб, уйим деворига ёриқ кетди. Ҳалигача ўзимга келолганим йўқ. Украинадагилар қандай чидаяпти экан-а? У ерларда ҳар куни портлаш бўляпти. Биздаги битта портлашга шунчалик бўлган бўлса», — деди Рўзахон Исоқова.

    Унинг қўшимча қилишича, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси келиб, хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўраб кетган.

    Меҳри Ҳайдарова

    Меҳри Ҳайдарова
    Фото: «Дарё»

    Ҳолатга гувоҳ бўлган яна бир фуқаро Меҳри Ҳайдарованинг айтишича, аввал атроф ёришиб кетган, кейин қаттиқ овоз чиқиб, гумбурлаган.

    «Зилзилада бўлгани каби уй қимирлаб кетди. Невараларим қўрқиб, дод солишди. Ойналар сингани, шифтлар кўчиб тушганини ҳисобга олмаса, ўзимизга ҳеч қандай зарар етгани йўқ», — деди Меҳри Ҳайдарова.

    Фарҳод Ҳайдаров

    Фарҳод Ҳайдаров
    Фото: «Дарё»

    Ҳарбий қисмдан 900 метр узоқликда иккита товуқ фермаси жойлашган Фарҳод Ҳайдаровнинг айтишича, ферма биноларига жуда катта зарар етган.

    «Ўша ҳарбий қисм яқинида иккита товуқ фермамиз бор эди. Ферма биносининг шифтлари тушиб, 50 га яқин дарчаси синиб кетган. Томга нимадир келиб тушган, шиферлари майдаланиб, йўқ бўлиб кетган. Катта устунларига шикаст етибди. Кичкина тешикдан зарб кириб, эшик ва ромларни 10 метр узоқликка отиб юборган. Шифрларни михидан чиқариб ташлаган. Худди қозиқ қоққандек бетон бўлаклари ерга кириб кетган», — деди Фарҳод Ҳайдаров.

    Унинг қўшимча қилишича, сапёрлар гуруҳи атрофларни ўрганиб, бомбанинг қолдиқларини териб, ўша ерга белги қўйиб кетишган.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган гувоҳларнинг айтишича, портлаш таъсири Тошкент вилоятининг Чиноз ва Янгийўл туманигача етиб келган.

    Ҳозирда портлаш радиуси қанча бўлгани ва унинг аниқ сабаблари айтилганича йўқ.

    Отабек Носиров

    Отабек Носиров
    Фото: «Дарё»

    Янгиер шаҳар ҳокими Отабек Носировнинг маълум қилишича, республика ва вилоят мутасаддилари томонидан тезкор ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар бир маҳалла кесимида етказилган зарар ўрганиб чиқилган.

    «Етказилган зарар жадвал асосида ўрганиб чиқилди. Шунга мувофиқ аҳолига ойна ва ром, шифер маҳсулотлари етказиб берилмоқда», — деди Отабек Носиров.

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги берган маълумотга кўра, портлашдан зарар кўрган турар ва нотурар жой биноларга 10 минг квадрат ойна ва 4,5 минг листдан ортиқ шифер етказиб берилган.

    Мудофаа вазирлигининг билдиришича, айни вақтда ҳудудга жалб этилган ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий қисм атрофидаги айрим маҳаллаларнинг шикаст етган хонадонлари кўздан кечирилиб, уй эгаларига ёрдам кўрсатиляпти.

    Дераза ойналарининг барчаси синиб кетган хонадон

    Дераза ойналарининг барчаси синиб кетган хонадон
    Фото: «Дарё»

    «Хонадонларнинг ойналари янгиланмоқда, том қисмига зарар етган объектлар таъмирланяпти. Ҳосил бўлган чиқиндилар тўлиқ тозаланяпти. Ҳарбий қисм ҳудудида жойлашган ҳарбий шаҳарчада ҳам айрим хонадонларнинг синган ойналари ва эшиклари таъмирланмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
    24.10.2022, 10:00   Изоҳ (0)   14560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда электромобиллар импорти ҳажми қанчалик ўзгарди?

    24.10.2022, 09:21

    Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи, қандолат маҳсулотлари ва буғдой экспортини оширмоқчи

    24.10.2022, 08:05

    Ўзбекистонда 25 октябрь куни қуёш тутилиши кузатилади

    24.10.2022, 00:38

    Халқ сайли, модалар намойиши, ош мусобақаси ва атлас кийган хорижликлар — Марғилондаги «Атлас байрами»дан фоторепортаж

    24.10.2022, 00:31

    Қорақалпоғистонда вазирлар, Сурхондарё ва Қашқадарёда эса собиқ ҳокимлар «таъзирини еди»: «Дарё»да ҳафталик дайжест

    23.10.2022, 23:31

    Шаҳрихонда икки Cobalt ўртасидаги ЙТҲ оқибатида ёнғин келиб чиқди (видео)

    23.10.2022, 23:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30

    Германия мудофаани кучайтирмоқда: армия учун 770 миллион евролик ҳарбий техника хариди амалга оширилди

    Дунё | 5 август, 14:20

    Ўзбекистонда аҳолининг тўғри овқатланишини комплекс баҳолаш бошланди

    Ўзбекистон | 5 август, 14:10

    Исроил бош вазири Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга буйруқ берди

    Дунё | 5 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.