Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Қаҳрамон Йўлдошев ва Сергей Левин икки давлат ўртасида агросаноат соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, чорвачилик, ветеринария ва балиқчилик соҳасида ўзаро алоқалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ва инвестициявий масалалар, карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари ўртага ташланди.
Россия томони кунгабоқар ёғи, қандолат маҳсулотлари ва буғдой экспортини оширишга тайёрлигини билдирган.
Аграр таълим ҳамда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни такомиллаштириш ҳам муҳокама қилинган.
Йиғилиш якуни бўйича томонлар қўшма «Йўл харитаси»ни тасдиқлади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонга Россиядан энг кўп импорт қилинган маҳсулот — маргарин
Изоҳ (0)