Бурунди собиқ иккинчи вице-президенти, 53 ёшли Жозеф Буторе Россия фуқаролигини олди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади, ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида эълон қилинди.
Буторе Жозеф, 1969 йил 14 апрелда Бурунди шаҳрида туғилган, — деб қайд этилди у рус фуқаролигини олганлар рўйхатидаУндан ташқари, Россия фуқаролигини олганлар рўйхатида Марказий Осиё республикалари, Буюк Британия, Франция, Испания, Вьетнам, Бангладеш, Гватемаланинг туб аҳолиси — жами 37 киши бор.
Жозеф Буторе 2015-2020 йилларда Бурундининг иккинчи вице-президенти лавозимида ишлаган. 2018 йилда у Россиянинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Изоҳ (0)