Алишер Усмонов Германиянинг Weltwoche нашрига берган интервьюсида ўзини олигарх деб ҳисобламаслигини айтиб, Германиядаги виллаларида ўтказилган тинтувларга изоҳ берди.
Олигарх бу — давлат билан алоқалар орқали пул топадиган ва бу алоқалардан давлатга таъсир ўтказиш учун фойдаланадиган шахс. Бу мен билан ҳеч қачон содир бўлмаган. 80—90 йилларда Горбачёвни ҳам, Ельцинни ҳам танимай, бойлигимнинг пойдеворини қўйганман. Хусусийлаштиришда ҳам қатнашмадим, — дейди миллиардер.
Алишер Усмонов уйидаги тинтувлардан ҳайратланганини ҳам таъкидлаган.
Қизиқ, нега шунча йиллардан кейин менга қарши даъволар тўсатдан пайдо бўлди? Очиғи, бу айбловлар сиёсий асосга эгадек, — дейди Усмонов.
Сентябрь ойида Германияда Усмоновга алоқадорлиги айтилаётган 24 та жойда тинтув ўтказилган. У санкцияларни бузганликда гумон қилинмоқда. Миллиардерга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Алишер Усмоновнинг компанияси Москвадаги «Сафиса» ресторанини сотиб юборган эди.
Изоҳ (0)