Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари тез суръатлар билан электр ва гибрид автомобилларини Европага экспорт қилишни оширмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Маълумотларга кўра, икки йил ичида мамлакат Европа электромобиль бозорининг 18 фоиз улушини эгаллаши мумкин.
Ҳафта бошида дунёдаги иккинчи йирик электромобиль ишлаб чиқарувчиси Хитойнинг BYD компанияси Европада бирданига учта электр моделини сотилишини эълон қилди.
Япониянинг Nikkei агентлиги маълумотларига кўра, Хитойнинг яна учта йирик ишлаб чиқарувчиси Great Wall, Geyely ва SAIC ўзларининг бир қанча электр ва гибрид моделларини Европанинг энг йирик автомобиль бозори — Германияга олиб чиқишни режалаштирмоқда, бу эса европалик автомобиль ишлаб чиқарувчиларга босим ўтказиши мумкин.
Йилнинг биринчи ярмида Европада электромобиллар савдосининг улуши 13 фоиздан 11 фоизга тушган бўлса, АҚШ ва Хитойда улар ўсиб бормоқда.
Мутахассислар буни электромобиллар саноати Европа Иттифоқи маъмурияти томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаётгани билан боғламоқда, Америка ва Хитой расмийлари эса бу ёрдамни оширмоқда.
Аввалроқ Хитойда Tesla сотуви сентябрь ойида рекорд даражага етгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)