• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Тўсатдан бош айланиши: эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган 5 жиддий сабаб

    Кўпчиликка тўсатдан бош айланиши таниш ҳолат. Соғлиқ ёмонлашади, ҳатто мувозанат ҳам йўқолиши мумкин. Албатта, ушбу аломатларни шунчаки ўтказиб юбормаслик керак. Вақтида шифокорга мурожаат қилиш даволаш вақтини қисқартиришга ёрдам беради. «Lisa.ru» нашри бош айланишини келтириб чиқариши мумкин бўлган 5 та жиддий сабаб ҳақда сўз юритди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Гипотония

    Кўпинча гипотония — паст қон босимига мойил бўлганлар одамлар бош айланишидан азият чекади. Тонометрнинг кўрсаткичи меъёрдан пастга тушганда, мия қон билан етарли даражада таъминланмайди ва камроқ кислород олади. Шунинг учун организмнинг ҳолати ёмонлашади. Бу ҳолат кўпинча таъсирчан асаб тизимига эга бўлган ўғил ва қизларда, организмдаги гормонал ўзгаришлар пайтида ўсмирларда, шунингдек, ҳайзнинг маълум даврларида ёки менопауза ёшидаги аёлларда учрайди.

    Тонометрнинг кўрсаткчи мунтазам равишда 95/60 ммни кўрсатади, тезда чарчаш, бош оғриғидан азоб чекиш, баъзида ҳушдан кетиш ҳам мумкин. Бу гипотониянинг белгилари бўлиб, босимни меъёрга келтириш ва қон томирларини мустаҳкамлаш учун тонгни контрастли душ билан бошлаш тавсия этилади. Бу организмнинг тонусини оширади, қон айланишини яхшилайди ва умуман кайфиятни кўтаришга ёрдам беради. Бундан ташқари, спорт билан шуғулланиш лозим. Сузиш, фитнес, ёга билан шуғулланиш — узоқ вақт давомида бош айланишини унутишга ёрдам беради.

    Ортостатизмлар

    Ортостатик бош айланиши — организмдаги қоннинг қайта тақсимланиши билан боғлиқ. Кўпинча бу уйқудан кейин, одам тўсатдан тик турганда пайдо бўлади. Бундай ҳодисалар узоқ вақт давомида ҳаракатсиз ўтириб, бирдан тик турганда ҳам юз беради. Кекса одамларда эса бош айланиши ҳатто стулдан кескин кўтарилганда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бундай вақтда қон организмнинг пастки қисмига ўтади ва мия томирларига қон таъминоти бирлаштирилади. Камдан кам ҳолларда, бу ортостатик коллапс — онгни йўқотишга олиб келиши мумкин.

    Тўсатдан бош айланганда, секин ва хотиржамлик билан бошни пастга тушириш керак. Иложи бўлса, диван ёки ётоқда оёқларни бироз кўтариб дам олишга ҳаракат қилиш лозим.

    Вестибуляр бош айланиши

    Бош айланишининг энг жиддий шакли вертиго деб аталади. Бу атрофдаги ҳамма нарса айланганга ўхшайди. Баъзида бундай бош айланиши кўзни юмганда ҳам йўқолмайди. Бош айланиши кўнгил айниши ва қайт қилиш билан бирга кузатилиши мумкин. Вертиго билан одам меҳнат қилишга бўлган қобилиятини йўқотади, ўрнидан туролмайди ва юришга кучи етмайди. Вертигонинг энг кенг тарқалган сабаблари умуртқа поғонаси касалликлари, вестибуляр аппаратлар билан боғлиқ ички қулоқ касалликлари, мия қисмларидан бирининг дисфункциясидир.

    Очлик

    Бош айланиши миянинг етарли энергия ололмаслигининг белгиси бўлиши мумкин. Уни организм углеводлардан ишлаб чиқарадиган глюкозадан олади. Ҳужайраларда углеводлар етарли бўлмаганда, бош айлана бошлайди. Шу билан бирга, қаттиқ парҳезлар, овқатланиш оралиғидаги узоқ танаффуслар, организмдаги углевод алмашинувининг бузилиши, қандли диабет ва ошқозон касалликлари ҳам гипогликемик ҳолатларда қондаги глюкоза даражаси кескин пасаяди, бу кўпинча қонда глюкоза даражасининг пасайишига олиб келади.

    Шунинг учун нонуштани ўтказиб юбормаслик лозим. Эрталаб ёрма ёки сендвични бир бўлак пишлоқ ва салат барги билан истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, сутли бир чашка қаҳва ёки шакарли чой ичиш ҳам мумкин. Шакар мия ҳужайраларини зарур ёқилғи билан таъминлайди, мураккаб углеводлар аста-секин сўрилади ва қонда шакар даражасини узоқ вақт давомида ушлаб туради. Бундан ташқари, ҳар доим банан, олма ёки апельсин каби фойдали газаклар истеъмол қилиш лозим. Улар организм томонидан аста-секин сўрилади, узоқ вақт давомида очликни унутишга ёрдам беради ва 1-1,5 соат давомида қонда шакарнинг мақбул даражасини сақлаб туришга қодир.

    Стресс

    Кучли салбий ҳис-туйғулар марказий асаб тизимининг тартибга солиш механизмлари фаолиятини бузиши ва юрак уришининг тезлашиши, бош оғриғи, босимнинг ошиши, организмнинг айрим қисмларининг увишиши ва бош айланиши бирга кузатилиши мумкин. Нафас олиш машқлари, медитация саломатликни тиклашга ёрдам беради.

    Бош айланишида биринчи ёрдам

    • Бош бармоқ билан киндик остидаги икки бармоқли нуқта массаж қилинади.
    • Қулоқ орқасидаги бўшлиқ, пастки жағ ва бош суяги ўртасида жойлашган нуқталар массаж қилинади.
    Нафас олиш машқлари
    • Тизза билан ўтирилади, бир қўл ошқозонга, иккинчиси сон устига қўйилади. Секин нафас олинади ва чиқарилади. Қорин девори қандай ҳаракат қилишини ҳис қилиш керак.
    • Кўкрак қафаси кафтлар билан ушланади. Нафас олаётганда кўкрак қафаси кўтарилади. Нафас чиқараётганда, ҳавони сиқиб чиқараётгандек, қўллар билан озгина босилади.
    • Қорин бўшлиғи мушаклари тортилади. Нафас олаётганда елка ва юқори кўкрак қафаси кўтарилади, нафас чиқараётганда улар туширилади ва шу билан бирга дам олинади.
    Ароматерапия
    • Ўзингиз билан лаванта эфир мойини олиб юринг.
    • Хуруж яқинлашаётганини ҳис қилганингизда, уни рўмолчага бир томчи томизиб, бурунга яқин келтириш мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Қандли диабетдан сувсизланишгача: бош оғриғининг 5 та сабаби
    • Бош айланиши, терининг қуриши ва жиғилдон қайнаши: кўпинча эътиборсиз қолдириладиган 10 та аломат
    • Ҳаракатда бўлинг. Қандай касалликларда жисмоний фаолият аҳволингизни енгиллаштириши мумкин?

    21.10.2022, 16:38   Изоҳ (0)   41324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Долчин, лавр япроғи ва саломатликка путур етказиши мумкин бўлган бошқа зираворлар

    20.10.2022, 18:40

    Совуқ об-ҳавода истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган 5 та маҳсулот

    20.10.2022, 17:44

    Вазнни камайтиради, C витаминига бой ва тери ҳолатини яхшилайди: лимонли сув ичишни бошлаш учун 9 та сабаб

    20.10.2022, 09:40

    «Олтин соат»: соғлом бўлиш ва умрни узайтириш учун қайси вақтда уйқуга ётиш керак?

    19.10.2022, 20:31

    Сурункали стресс: Организм сизни огоҳлантиришга уринаётганини билдирувчи аломатлар

    19.10.2022, 18:30

    Совуқ об-ҳавода организмни иситиш хусусиятига эга 7 та маҳсулот

    19.10.2022, 13:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.