Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳридаги «Ҳалк ҳакйдасй» («Халқ хотираси») ёдгорлик мажмуасида бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу мажмуа 1880—1881 йиллардаги Гўктепа жанги, Иккинчи жаҳон уруши ва 1948 йилдаги Ашхобод зилзиласига бағишланган уч қисмдан иборат. Марказий монумент ортида шу мудҳиш воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи музей ҳам бор.
Давлат раҳбари ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гул қўйди. Музей экспонатлари билан танишиб, Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
- Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни кенгайтиради
- Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шерикчилигини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди
- Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт йўлакларини фаол ривожлантиришга келишиб олди
Изоҳ (0)