Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакати табиий газ таъминоти марказига айланишига ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу борада Россия президенти билан келишиб олинган. Бу ҳақда Sinxua хабар бермоқда.
Ўзи раҳбарлик қилаётган Адолат ва тараққиёт партияси йиғилишида сўзга чиққан Эрдўғон Туркиянинг Россия газини олиши ва шу тариқа газ марказига айланишини айтди. Сўнгги учрашувда томонлар бу борада келишиб олган.
12 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган «Россия энергетика ҳафталиги» халқаро форумида Путин Россия Туркия орқали Европага газ етказиб бериши мумкинлигини айтди ва Европага етказиб бериш учун Туркияда энг йирик газ марказини яратишни таклиф қилди.
Шундан сўнг Эрдўғон ва Путин Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида ёпиқ эшиклар ортида учрашди.
Учрашув якунлари бўйича Туркия президенти Энергетика ва табиий ресурслар вазирлигига Россиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорлик қилиш ва янги газ узелини қуриш бўйича ишларни бошлаш бўйича топшириқ берганини маълум қилди.
Мавзуга доир: Тарихдаги энг қийин вазифа: Россия Европа Иттифоқини ўз газини сотиб олишга мажбурлаш йўлини қидирмоқда
Изоҳ (1)
Кибрга берилган Европа киммат булса хам рус газини Туркиядан олади. Русларни узидан олганда арзонрокка оларди. Бундай холатни кайсар итларга ухшатишади )))