Германия канцлери Олаф Шольц Германия энди Россия газига қарам эмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерант» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Берлин ҳозирда энергия нархини пасайтириш, жумладан, бошқа давлатлар билан газ етказиб бериш бўйича янги шартномалар тузиш устида ишламоқда.
Шольц Бундестагдаги нутқи давомида Европа Иттифоқи газ истеъмолини 15 фоизга камайтириш бўйича келишувга эришганини эслатди.
У буни шу пайтгача Россия газига қарам бўлган Германия учун кучли Европа бирдамлиги сигнали деб атади.
Эътибор беринг, ахир биз бу қарамликдан халос бўлдик ва қишга яхши тайёргарлик кўрган ҳолда киряпмиз, — деди канцлер.
Фуқароларга энергия тежаганликлари учун миннатдорчилик билдириб, «биз биргаликда газ сарфини 20 фоизга камайтиришга интиламиз», деб таъкидлади.
Олаф Шольцнинг фикрича, Европа пандемия жамғармаси маблағлари энергия инқирозини енгиш учун ишлатилиши керак. Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача жамғармада 600 миллиард евродан ортиқ маблағ мавжуд, барча маблағларнинг фақат бешдан бир қисми эса бу учун сарфланади.
Аввалроқ Германия терговчилари «Шимолий оқим»да саботаж содир бўлганини аниқлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)