Бухоро вилояти Олот туманида аёл ўқотар қурол отилиб кетиши оқибатида жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 октябрь куни тахминан соат 09:30 ларда Олот тумани «Давлатбой» маҳалласида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан Бухоро шаҳрига бориш мақсадида қўшниси бошқарувида бўлган Nexia-3 орқа ўриндиғига ўтираётган вақтида, автомашина эгаси томонидан орқа ўриндиқда қолдирилган, ўз номига расмийлаштирилган «ТОЗ-20» русумли 20 калибрли 2 нилли ўқотар ов қуроли қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли ўз-ўзидан отилиб кетган.
Оқибатда аёл иккала оёқларининг болдир суяклари очиқ майдаланиб синишига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 249-моддаси (қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)