«Дарё» интернет-нашри ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасининг 3-сони меҳмони адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова бўлди. Кўрсатувнинг бу галги мавзуси — ўзбек тилини ўрганиш муаммолари.
Шаҳноза Соатованинг қайд этишича, 21 октябрь санасининг Ўзбек тили байрами куни сифатида белгилангани, президент томонидан имзоланган қатор ҳужжатлар сабаб давлат тилини ривожлантириш жараёнлари бошланган.
«Тўғри, фуқаролар ўзбек тили мавзусига фақат 21 октябрь куни тўқнаш келар. Аммо биз — давлат ташкилотлари раҳбарларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳар куни шу масала билан шуғулланамиз.
Ижро органларида давлат тилида иш юритиш, лотин алифбосига ўтиш бўйича ишлар бошланган. Аввалгидек фақат эҳтирослар эмас ҳозир, амалий ишга ўтилган. Иш юритиш тартибга солиняпти.
Масалан, ҳозир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лингвистик экспертизаси жорий қилиняпти. 2023 йил бошидан бошлаб қонун ҳужжатларини лингвистик экспертиза қиламиз. Бу ҳам янги амалиёт», — дейди кўрсатув меҳмони.
Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)