Вазирлар Маҳкамасининг «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади. Бунда қуйидагилар:
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни рўйхатга олиш китобини юритиш шакллари;
- китобга киритиладиган текширувлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларни киритиш тартиби;
- китобни тўлдириш тартибига риоя қилишни мониторинг қилиш ва унинг ҳисобини юритиш белгиланди.
Бундан ташқари, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи «хавфни таҳлил этиш» тизимини ишлаб чиқишга доир минимал талаблар белгиланди.
Изоҳ (0)