Самарқанд шаҳрида йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокида жанжал содир бўлганди. Вилоят ИИБ уларга жазо тайинланганини маълум қилди.
Воқеа 10 октябрь куни соат 16:30 да Самарқанд шаҳар Дахбед—Рудакий кўчалари кесишмасида юз берганди. Йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж., 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори билан йўловчи олиш бўйича ўзаро тортишиб қолиб, жанжал юзага келган. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, жанжал иштирокчиларининг ҳар бирига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)