• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сталиннинг супержосуси — Рихерд Зоргенинг қўлга олиниши, Беназир Бхуттога қарши уюштирилган теракт ва десантчилар самолётининг ҳалокати. Кун хронологиясида 18 октябрь

    18 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан тарихдаги энг машҳур супержосус — Рихард Зоргенинг қўлга олиниши, Беназир Бхуттога қарши уюштирилган Покистон тарихидаги энг йирик теракт ва десантчиларни олиб қайтаётган СССР самолётининг ҳалокатига оид фактлар ўрин олган.

    Сталиннинг супержосуси: Рихард Зорге қандай қилиб тарихни ўзгартириб юборганди?

    1941 йилнинг 18 октябрь куни Японияда афсонавий совет разведкачиси Рихард Зорге ва унинг гуруҳини асосий қисми қўлга олинган эди. Икки агент — Мияги ва Одзаки бир кун олдин ушланган, кейинчалик Зорге резиденцияси аъзоларини ҳибсга олиш давом эттирилган: 1942 йилнинг январида дастлабки қўлга олинганлар кўрсатмаси бўйича ҳисбга олишларнинг иккинчи тўлқини бўлиб ўтган.
    Фото: «ТАСС»
    «Немис журналисти»нинг Токио марказида жойлашган квартираси тинтув қилинганда фотоаппаратлар, наушниклар, телеграф, нусха кўчирувчи аппарат ва радистда топшириш учун тайёрлаб қўйилган учта телеграмма топилган. Гуруҳнинг қолган аъзоларига тегишли квартиралар ҳам текширилганида уларнинг жосуслигини исботловчи далиллар топилган. Қўлга киритилган ҳужжатлар ва ушланган шахсларнинг кўрсатмалари Зорге ҳибсга олингунига қадар ёзган радиограммаларни ўқиш имконини берган. Хабарлар Германиянинг статистик йилномалари ёрдамида кодланган.

    Япон радиопеленгаторлари 1937 йилдаёқ Зоргенинг радистлари эфирини пайқаб қолган, бироқ уларга яқинлашишга улгурмаган. Японлар охир-оқибат қандай қилиб қўлга тушмас Зоргенинг изини топгани ҳозирга қадар маълум эмас.

    Токиодаги разведкачилар томонидан Москвага юборилган энг муҳим маълумотлардан бири, Япония яқин вақтлар ичида СССРга ҳужум қилишга тайёрланмаётгани, ўзининг жанговар ҳаракатларини АҚШга қарши йўнатираётгани ҳақида бўлган. Олий бош қўмондон ушбу маълумотларга ишониб, шарқий чегаралардан ўнлаб дивизиялар, минглаб танк ва самолётларни Ғарбий фронтга — Москва остонасида ташлаб, шу орқали уруш тақдирини ҳал этган. Натижада разведка борасидаги кўплаб мутахассислар, шунингдек, Ғарбдаги жосуслар ҳақидаги кўплаб романлар муаллифлари Зоргени «барча даврларнинг энг яхши жосуси», «дунёни ўзгартирган жосус», «тарихдаги энг ҳайбатли жосус», «тенгсиз», «Сталиннинг Жеймс Бонди» деб аташади. Унинг ишидан АҚШ армия генерали Фуглас Макартур, «икки томонлама жосус» Ким Филби, ёзувчилар Ян Флеминг, Том Кленси ва Ленс Морроу, ҳатто Зорге иши бўйича бош прокурор Мицусада Ёсикава ҳам илҳомланган. «Умрим давомида унданда буюкроқ инсонни кўрган эмасман», — деганди прокурор. Аммо бу унга Зоргени ўлим жазосига ҳукм этишга тўсқинлик қила олмаган.

    Зорге ўзининг яқин ёрдамчиси Хоцуми Одзаки билан бирга 1944 йилнинг 7 ноябрида осиб ўлдирилган. Унинг юраги дордан ечиб олинганидан кейин ҳам бир неча дақиқа уришни давом этган. Гуруҳнинг қолган аъзолари қамоққа юборилган, икки нафари умрбод озодликдан маҳрум этилган.

    Рихард Зоргенинг Япониядаги рафиқаси Ханако Иси унинг эски чандиқлари орқали қамоқхонадаги жасадлар орасида ажратиб олиб, дафн эттирган ва 2000 йилгача — вафот этгунига қадар унинг қабрини зиёрат қилган. У бир нечта китоб ҳам ёзган: «Зорге — инсон» (1949 йил), «Бутун муҳаббати — Зоргега» (1951 йил) ва ҳоказо. Зоргенинг расмий турмуш ўртоғи Екатерина Максимованинг «НКВД» 1942 йилнинг сентябрида Москвада жосусликда гумонлаб ҳибсга олган — бунга унинг узоқ қариндоши томонидан билдирилган шикоят сабаб бўлган. У 1943 йили қамоқда вафот этган.

    Сталин Зоргенинг тақдирига бошқа қизиқиш билдирмаган. Айрим маълумотларга кўра, разведкачини бир неча японга алмашиш таклиф этилган, аммо у разведкачининг СССРга алоқаси борлигини тан олишдан бош тортган ва душман тараф билан бирор-бир музокара ўтказишни истамаган.

    Зорге гуруҳининг фаолиятига қизиқиш Ғарбда, жумладан, Қўшма Штатларда урушдан кейин кучайган, улар резведкачи Япониянинг тажовузкорлигини Совет Иттифоқидан АҚШга йўналтирган деб ҳисоблаган. Америкаликларнинг қўлига Зорге гуруҳига алоқадор япон архивидаги маълумотлар келиб тушган, аммо ҳужжатларнинг бир қисми йўқолиб кетганди. Секин-аста «совет супержосуси» ҳақидаги китоблар ва фильмлар Хрушчёвга ҳам етиб борган ва у 1964 йилда тегишли архивларни кўтаришни буюриб, буларнинг барчаси ҳақиқат эканига ишонч ҳосил қилган. Рихард Зорге ўлимидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони номига лойиқ кўрилган.
    Фото: «ТАСС»
    «Рамзай», «Инсон» ва «Зонтер» тахаллуслари остида фаолият кўрсатган Зоргенинг шахси унинг ғарбдаги мухлисларини жуда қизиқтириб келган. Эндиликда у ҳақида етарлича маълумотлар мавжуд. Зорге 1895 йилда германиялик муҳандис, Нобелнинг фирмасида нефть қазиб чиқариш билан шуғулланган Густав Вилгелм оиласида дунёга келган. Рихарднинг бобоси — Фирдрих Адолф Зорге — Карл Маркс котиби бўлган. 1989 йилда оиласи билан Россиядан Германияда кўчиб ўтган Рихард аввалида ўзини инқилобий ғоялардан узоқ деб ўйлаб, германиялик ватанпарвар ҳисоблаб келган.

    1914 йилда ўқишни ташлаган Рихард кўнгилли сифатида немис армияси сафида ғарбий фронтга йўл олган. У артиллерия таркибига қўшилган, бир неча бор жароҳат олган, унтер-офицер унвонини олган ва 2-даражали Темир ҳоч билан тақдирланган. Франциянинг Вердан қалъаси ортидаги бир нечта жанговар ҳаракатларда қатнашган. 1917 йилнинг апрелида снаряд портлашидан оғир яраланиб, ногирон бўлиб қолган. Операциядан кейин битта оёғи иккинчисидан бир неча сантиметрга калта бўлиб қолган. Госпиталда бўлажак разведкачи сўл социалистлар билан тил топишган, Маркс таълимотини ўрганган.

    Урушдан қайтгач, ваниҳоят ўрта маълумотни олган, 1919 йилнинг августида Гамбург университетининг иқтисодиёт йўналишини тамомлаган. Шу билан бирга унинг журналистик ва инқилобий фаолияти бошланган. 1918 йилнинг ноябрида Килдаги матрослар исёнида қатнашган, 1919 йилда Германия Коммунистик партиясида чиқиш қилган.

    1920 йиллар бошида Зорге партия газетаси муҳаррири ва Франкфурт институтида ижтимоий тадқиқотлар бўйича илмий ходим бўлган. Коммунистик партия фаолияти тақиқлангач, Зорге 1925 йилда Москвага кўчиб ўтиб, совет фуқаролигини олади ва «Коммунстик интернационал» ташкилоти аппаратида иш бошлайди. 1929 йилда у разведка томонидан оғдириб олинган ва аввалига Ғарб давлатларига, кейин Хитой ва охир-оқибат 1933 йилда Японияга нуфузли немис газеталари мухбири сифатида юборилган.

    Фото: «ТАСС»
    Шу билан бирга, Зорге Германияда фойдали танишлар орттирган, Миллий социалистик немис ишчилар партиясига аъзо бўлган ва немис разведкасига Япония ҳарбий саноатига оид маълумотларни бериб келган. 1938 йилда Зорге Германия элчихонаси ҳузурида матбуот котиб лавозимига кўтарилиб, махфий маълумотлардан фойдаланиш ва ҳарбий атташе билан дўстлашиш имкониятига эга бўлади. Кейинроқ Германиянинг Япониядаги элчиси Ойген Отто билан қадрдон бўлиб кетган.

    Зорге ҳибсга олинганидан кейин Ойген Отто унинг айбдорлигига ишонмай, ўз раҳбариятини ҳам унинг айбсизлигига ишонтирмоқчи бўлган. Аммо япон разведкасининг далиллари аниқ эди, ҳужжатлар билан танишган Гитлер япон ҳукуматидан хоиннинг топширилишини шахсан сўраган.

    «Германиянинг Япониядаги элчихонасига муваффақиятли кириб бориб, одамларнинг мутлақ ишончига эга бўлишим, ушбу мамлакатдаги асосий ишим эди. Ҳатто Москва ҳам элчихонада ишлаб, ундан жосуслик мақсадларида фойдаланганим тўғрисидаги фактни фавқулодда ҳайрат билан қабул қилган, чунки тарихда бунақаси бўлмаганди», — деган Зорге терговда.

    Покистон тарихидаги энг йирик теракт — Бхуттога уюштирилган суиқасд

    Бундан 15 йил олдин 18 октябрь куни Покистон тарихидаги энг йирик теракт содир этилганди. Беназир Бхуттонинг кортежи портлатиб юборилиши оқибатида 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Покистон собиқ бош вазири Бхуттонинг кортежи у сургундан Карачига қайтиб, биринчи баёнотини берганидан бир неча соат ўтиб амалга оширилган. Содир бўлган мудҳиш воқеада Бухтоннинг турмуш ўртоғи Покистон махсус хизматларини айблаган бўлса, собиқ бош вазирнинг ўзи экстримистларни айблаган. Мусулмон давлат ҳисобланувчи Покистонда рўмол ўрнига бейсболкани кийиб, қайтиб келган аёл уларга ёқмаган эди.
    Фото: The Chimes
    Бхутто терактда собиқ ҳарбий диcтатор Зиё ул-Ҳақнинг тарафдорларини айблаган: «Мени ким ўлдирмоқчи эканини аниқ биламан. Улар генерал Зиё ул-Ҳақ бошқаруви давридаги нуфузли амалдорлар бўлиб, ҳозирда экстремист ва фанатиклар ортида турибди». Генерал Зиё ул-Ҳақ Муҳаммад — покистонлик сиёсий арбоб бўлиб, 1977 йилги ҳарбий тўнтариш ортида турган ва Беназир Бхуттонинг отаси бош вазир Зулфиқор Бхуттони ағдариб, 1979 йилда уни осишга ҳукм қилган. 1988 йилнинг 17 августида Зиё ул-Ҳақ авиаҳалокатда оқибатида ҳалок бўлган.

    Ўша тунда содир бўлган терактни Бхутто билан ҳокимиятни бўлиш бўйича музокара ўтказаётган, қувғинда бўлган аёлнинг мамлакатга қайтишини таъминлаган Покистон президенти Парвиз Мушарраф қоралаган. Мушарраф Бхуттонинг асосий сиёсий рақиби бўлган — унинг турмуш ортоғи жиддий шубҳа уйғотган. Дубайда яшаган Бхуттонинг эри Асиф Али Зардорий теракнинг уюштирилишида мамлакатда разведка хизматларини айблаган.

    Фото: The Chimes
    Бхуттонинг кортежи юз минглаб тарафдорлари тўпланган шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда Карачида иккита кучли портлаш содир бўлган. Собиқ бош вазир аэропортдан махсус зирҳланган фургонда тўғри Покистон асосчиси Муҳаммад Али Жиннаҳнинг қабрини зиёрат қилгани кетаётган бўлган — бир кун олдин у биринчи навбатда «миллат отаси»га ҳурмат бажо келтиришини айтганди. Кўчаларда одамлар жуда кўп тўплангани боис у ўтирган машина жуда секин ҳаракатланган, шу сабабли аэропортда «Покистон отаси»нинг қабригача бўлган йўл бир неча соатга чўзилиб кетган.

    Беназир Бхутто Жиннаҳнинг қабрига етиб боришга барибир улгурмаган. 10 соатдан бери йўлда ҳаракатланаётган кортеж манзилига бир соатлик масофа қолганида теракт уюштирилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашлар Беназир Бхутто автомобилидан 5-7 метр узоқликда бир вақтда содир бўлган. Хусусан, иккинчи портлаш жуда кучли бўлганидан одамларнинг жасадлари ўнлаб метр узоқликка учиб кетган. Теракт сценарийсига кўра, уни ҳудкуш-террорчилар уюштирган.

    Қурбонлар сони соат сайин ошиб борган ва кечга келиб уларнинг сони 145 нафарга етган, яна 600 га яқин одам жароҳат олган. Портлашлар натижасида ҳамроҳлик қилган иккита полиция машинаси йўқ қилинган, Бхуттонинг автомобилини олд қисмига жиддий шикаст етган. Собиқ бош вазирнинг ўзига деярли ҳеч нарса қилмаган. Терактда кейин Бхутто воқеа жойидан «Билвал Хаус» номли оилавий қароргоҳига эвакуация қилинган.

    Фото: The Chimes
    Покистон ҳукумати терактни ким содир этгани ҳақида аниқ бирор гуруҳни айтмаган бўлсада, Исломободнинг расмий версиясига кўра, Бхуттога «Толибон» ва «Ал-Қоида»га алоқадор террочилар ҳужум қилган. Ушбу версия ҳақиқатга анча яқин ҳисобланади, чунки Беназир Бхутто бир неча бор катта сиёсатга қайтгач, АҚШ кўмагида ислом террорчиларига қарши курашишини маълум қилганди. Шу боис у доим таҳдидларга учраб келган.

    Бхутто 1953 йилда ўзига тўқ оилада дунёга келган. У Покистон сиёсий элитаси ораисда улғайган, Гарвард ва Оксфорда ўқиган. Отаси Зулфиқор Бхутто Покистон Халқ партиясига асос слоган, ҳокимиятдан ағдарилгунга қадар — 1971-1977 йилларда пресидент ва бош вазир лавозимларида ишлаган.

    Отасининг ағдарилиши ва қатл этилиши Бхуттонинг 1979 йилда Покистон сиёсатига кириб келишига сабаб бўлган. Генерал Зиё-ул-Ҳақнинг вафотидан уч ой ўтиб, Бхутто сайловларда ғалаба қозонган ва ҳукуматни шакллантирган — у мусулмон давлатдаги биринчи бош вазирга айланган. Шунингдек, у 35 ёшида замонавий тарихда мусулмон давлатда ҳокимият тепасига келган энг ёш инсон эди.

    У 1990 йилда ҳукумат раҳбарлигидан кетган, орадан уч йил ўтиб яна шу лавозимга сайланган ва 1996 йилгача ҳукуматни бошқарган. Иккала ҳолатда ҳам у лавозимдан президентлар билан келиша олмагани сабаб кетган. Танқидчилар уни коррупция ва малакасизликда айблаган.

    Бхуттонинг иккинчи истеъфосидан кейин унинг тумурш ўртоғини Зардорийни кўп миллионлик поралар олишда ва Швейцария банклари орқали «пул ювишда» айблашган. Зардорий 8 йил қамоқда ўтирган, Бхутто эса сургунда уч нафар боласи билан Лондон ва Дубайда яшашга мажбур бўлган.

    Фото: The Chimes
    2007 йилда Бхуттонинг АҚШдаги тарафорлари босими билан президент Парвиз Мушарраф Беназирни, Зардорийни ва коррупцияда айбланган яна бир нечта сиёсатчини афв этган. Биринчи суиқасд муваффақиятсизликка учрагач, 27 декабрь куни Бхутто Равалпинди шаҳридаги намойишчиларга митингда қўл силкитаётган вақтда жангари унинг зирҳли машинасини ўққа тутган. Кейин унинг автомобили ёнида бомба портлаган. Оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 100 зиёд инсон, жумладан, Бхутто ҳам жароҳат олган. Кечга бориб унинг вафот этгани эълон қилинган ва эртаси куни у отасининг қабри ёнига дафн этилган.

    Озарбайжондан қайтаётган десантчилар ҳалокати

    1989 йилнинг 18 октябрь куни совет десантчилари Арманистон—Озарбайжон можароси зонасидан Одессага қайтиши керак эди. Белгиланган вазифани бажарган ҳарбий хизматчилар «Ил-76» самолётида база томон йўлга чиққан. «Нососний» аэродромидан кўтарилган ҳаво кемаси бортида 217-парашют-десант полкининг 8-ротаси чиқарилган.

    Ҳарбийларнинг мажбурияти турли объектларни қўриқлаш, шунингдек, маҳаллий ҳудудларни патруль қилиш, «комендантлик соати»ни таъминлаш бўлган. Бўлинма шахсий таркиби бир вақтнинг ўзида жанговар ва сиёсий тайёргарлик билан шуғулланган техникаларни таъмирлаган.

    Маҳаллий аҳоли ҳарбийларнинг қўл жанги машғулотларини кўришга ва саф қўшиқларини эшитишга келиб турган. Ротация бошлангач, бўлинма марш билан Бокудан ўз техникасида чиқиб кетган. Озаргайжон ССР ҳудуида конституциявий тартибни жорий этиш операциясида иштирок этган 48 нафар аскар, прапоршик ва офицерлардан ташқари самолётда тўққиз нафар экипаж аъзоси, десантчиларнинг иккита жанговар машинаси ва «ГАЗ-66» юк автомобили бўлган.

    Баландликка кўтарилгач, мерган Александр Андришян ички алоқа орқали двигателлердан бири ёнаётгани ҳақида хабар берган. Рейс парвози 16 дақиқа давом этган. Андришяннинг «Командир, чап двигателимиз ёняпти!», — деган гапидан самолётнинг қулашигача 11 дақиқа вақт ўтган. Парвоздан 5 дақиқа ўтиб, 1,6 километр баландликда 1-двигатель ёниб кетиб, унинг бўлаклари ёнилғи бакини тешиб ўтган.

    Ёнғинни ўчириш бўйича авариявий тизим ишга туширилган. Кема командири полковник Александр Калмиков бир зумда вазиятга баҳо бериб, аэродромга қайтиш бўйича қарор қабул қилган. Оловни ўчиришнинг имкони бўлмаган ва кейинчалик маълум бўлишича, микропортлаш нафақат ёнилғи шлангларини узиб юборган, балки ёнғинни ўчириш тизимининг бошқарувига ҳам зарар етказган.

    Фото: «ТАСС»
    Олов самолёт қанотини бутунлай эгаллаб олгун вақтда учиш-қўниш йўлагига бир неча километр қолган эди. Ёнғин оқибатида шикастланган конструкция бузилишни бошлаган. «Ил-76» қийшайиб, Каспий денгизига қулаган.

    Командир Калмиков бортни тупроқли захира аэродромига қўндирмоқчи бўлган, аммо унга асосийга қайтиш бўйича буйруқ беришган. Содир бўлган воқеадан кейин «Насосний»дан парвозлар тўхтатилган. Унинг ортидан учган самолёт ҳам фавқулодда ҳолатда ортга қайтарилган.

    Фюзеляж бўлаклари қирғоқдан 1,5 километр узоқдан кўриниб турган, бироқ об-ҳавонинг ёмонлиги сабаб қидирув операциялари яхши ўтказилмаган. Қутқарув станцияси бошлиғи Нозим Гашимовнинг сўзларига кўра, самолёт қулаган жойда юзага келган ёнғин 50 метр баландликка кўтарилиб, атрофни ёртган.

    Самолёт ҳалокатидан кейин ўтказилган тергов давомида фожиага двигатель конструкциясидаги нуқсон сабаб бўлгани аниқланган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Россия мудофаа вазирини танқид қилган журналистнинг портлатилиши, «қашшоқликнинг дўсти» Тереза она ва Бетховеннинг ўлимидан кейин якунланган симфонияси. Кун хронологиясида 17 октябрь

    18.10.2022, 09:30   Изоҳ (1)   62629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5771954383@telegram.org / 18.10.2022, 10:31

      Assalom alaykum. Bu maqolada leksik xatolaringiz bor daryo muharriryati.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илон Маск Қримнинг Россия учун муҳимлигини таъкидлаб, ядро уруши хавфидан огоҳлантирди

    18.10.2022, 00:19

    Ейскда бомбардимончи самолёт кўп қаватли уй устига қулаб тушди (видео)

    17.10.2022, 23:29

    Америкалик олимлар ўлим даражаси 80 фоиз бўлган ковид штаммини аниқлади

    17.10.2022, 22:14

    Белгороддаги отишмада ҳалок бўлганлар рўйхатида қайд этилган 2 аскар тирик бўлиб чиқди

    17.10.2022, 21:05

    Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Белгород яқинидаги терактга ўз фуқароларининг алоқадорлигини текширади

    17.10.2022, 19:05

    «Ўзингизни меҳмондек тутинг» — россиялик блогернинг Қирғизистон ҳақидаги пости кескин танқидларга сабаб бўлди

    17.10.2022, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия ва Германия 2 000 км масофага зарба берувчи қурол ишлаб чиқаради

    Дунё | 15 май, 18:15

    Парашютчи 4 км баландликдан iPhone 13 Pro Max’ини тушириб юборди ва уни ерда бус-бутун ҳолда топди

    Лайфстайл | 15 май, 17:55

    Қашқадарё вилоят суди раиси хизмат автомобилида содир этилган уч йил аввалги қоидабузарлик жаримаси 2025 йилда тўланди

    Ўзбекистон | 15 май, 17:52

    Ўзбекистонда апрель ойи жуда қуруқ бўлди

    Ўзбекистон | 15 май, 17:45

    Хаби Алонсо “Реал”да қандай тактик схемада ҳаракат қилиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 15 май, 17:40

    “Россия Истанбулга паст даражадаги делегацияни юборди” — НАТО бош котиби

    Дунё | 15 май, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.