Нигерияда кенг кўламли сув тошқинлари оқибатида 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.
Нигериянинг гуманитар ишлар, табиий офатларни бошқариш ва ижтимоий ривожланиш вазири Садия Умар Фарукнинг айтишича, ўтган ҳафта мамлакатда содир бўлган йирик сув тошқинларидан бирида тахминан 603 киши ҳалок бўлган.
Ҳукумат маълумотларига кўра, 82 мингга яқин уй ва 110 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган ва вайрон бўлган.
Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий ҳалокатли сув тошқинидан жабр кўрган жамоалар учун мамлакатнинг стратегик захирасидан 12 минг тонна озиқ-овқат етказиб беришни буюрди.
Бухорийнинг қўшимча қилишича, сув тошқинлари Нигериянинг 36 штатидан 33 тасига таъсир қилган, қутқарув ва табиий офатларни бошқариш билан шуғулланувчи барча федерал идоралардан ўз ҳаракатларини кучайтириш сўралган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Нигерияда иқлим ўзгаришининг оқибатлари оғир экани, мамлакатга тез-тез ва кучли сув тошқинлари хавф солаётгани ҳақида айтган эди.
Изоҳ (0)