Англия Премер Лигаси 2023 йил АҚШда мавсумолди мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда.
Турнирнинг якуний формати ҳали аниқ эмас, бироқ унда икки гуруҳга бўлинган 6 та жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинлар АҚШнинг шарқий ва ғарбий соҳилларидаги бир нечта шаҳарда бўлиб ўтади. Бу ҳақда The Athletic журналисти Дэвид Орнштейнга таяниб «Чемпионат» хабар қилмоқда.
Ушбу мавсумолди мусобақаси Премер Лиганинг Англиядан ташқари ўйинларни ўтказиш йўлидаги дастлабки қадами бўлади.
Аввалроқ АПЛ юлдузларидан иборат жамоа тузилиб, у бошқа лигалар юлдузлари билан ўйин ўтказиши. Мазкур баҳслар Европада ташқарида, хусусан, АҚШда ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
2022/23 йилги мавсум Англия чемпионатида 27 очко билан «Арсенал» етакчилик қилмоқда. Энг яқин таъқибчилар «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» мос равишда 2 ва 3-ўринларни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)