Муҳаммад Салоҳ Премер Лига 10-тури доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган баҳсда (1:0) жамоасининг ягона голига муаллиф бўлди.
Мисрлик футболчи «қизиллар» сафида АПЛдаги голлари сонини 121 тага етказиб олди. Бу борада Салоҳ Стивен Жеррардни (120) ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди.
АПЛдаги голлари сони бўйича «Ливерпуль» рекордчиси Робби Фаулер ҳисобланади. Унинг ҳисобида 128 та гол бор.
Шунингдек, Салоҳ Премер Лигада чап оёғида 100 та гол уришга эришган иккинчи футболчига айланди. Бу борада ҳам етакчи — Фаулер (105).
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)